Хабарингиз бор, Намангандаги «Марказий“ ва захира стадионида реконструкция ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда сизга олдинги хабарларимизда ҳам маълум қилган эдик. Ана шу муносабат билан «Навбаҳор» ўйингоҳининг асосий майдонига Голландиядан сифатли майсалар олиб келинади. Шу ўринда захира майдони ҳам идеал кўринишга келтирилишини айтиб ўтиш жоиз. Мазкур иш юзасидан бир оз олдин клуб президенти Шавкат Шокиржанович Абдуразоқов ҳамда Наманган вилояти футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков тезкор йиғилиш ўтказди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, майдонни энг сифатли ва замонавий кўринишга келтириш учун ҳаттоки суғориш тизими ҳам европа стадионларидаги каби замонавий компютерлашган технологиялар асосида бошқариладиган бўлади. Бундан ташқари майсани экиш жараёнида Италия техналогияларидан фойдаланилади. Намангандаги майдонга Голландиядан энг олий навли майсалар олиб келиниши кўзда тутилган. Ҳозирда «Навбаҳор» стадионига махсус мутахассислар гуруҳи ташриф буюруб мавжуд ҳолатни ўрганишни бошлаб юборган. Майсалар етиб келиши билан ўрнатиш ишларини ўзлари бошлаб берадиган бўлишди.