Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Наманганда ўқув-машғулот йиғини олиб бораётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Кеча Карима Йўлдошева бошчилигидаги терма жамоа футболчилари Намангандаги 26-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюришди.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари футболчи қизлар билан ўтказилган учрашув давомида уларнинг фаолияти ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шунингдек, учрашув давомида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Наманган вилояти ҳокимияти томонидан тақдим қилинган совғалар топширилди. Бунга жавобан Меҳрибонлик уйидаги болажонлар ҳам ўзлари тайёрлаган совғаларни футболчи қизларга ҳадя қилишди ва келгуси мусобақаларда уларга омад тилашди.
"Бу ерга яна келганимиздан жуда хурсандмиз. Ёзда ҳам мазкур меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашгандик. Бу ердаги болажонларни мана шундай учрашувлар орқали қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз. Учрашув давомида уларнинг кўзларида қувончни кўриб, ўзимиз ҳам уларга қўшилишиб қувондик", - дейди Карима Йўлдошева.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ёз ойида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси мазкур меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашиб, уларга маҳорат дарслари ўташган эди.
“Рома” Шомуродов борасида бир қарорга келди [5878]
Зидан рад этган жамоалар... [3293]
Гюлер Ямални ортда қолдирди [2795]
“Барселона” ҳужумни кучайтириш учун 5 футболчи номзодини кўриб чиқмоқда [2707]
ЦСКА бош директори: "Файзуллаевнинг маошини оширдик" [2561]
Неймарнинг отаси ўғли нега "Барселона"дан кетганини тушунтирди [2172]
"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчилар алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда [1955]
Ҳусанов Лига1'да энг тезкор футболчилар рейтингида бор [1849]