"Реал" президенти Флорентино Перес клубнинг футбол ва баскетбол жамоалари ўртасида қўшма кечки овқатга ташриф буюрди.
Унда Перес "Реал" футбол клуби бош мураббийии Сантьяго Солари билан суҳбатлашиб, ундан Иско билан муносабатларни яхшилашни сўради. Бундан ташқари функционер футболчининг ўзи билан гаплашди ва уни қўллаб-қувватлади.
Аввалроқ, Иско мураббий унга кам ўйин вақти бераётганидан норози экани ва футболчи кетиш ҳақида ўйлай бошлаётгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари у ЦСКА билан ўйинда у мухлисларга номаъқул ишора қилган эди.