Кириш Регистрация

ПФЛ «Металлург» ва «Сўғдиёна» клубларини огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабарингиз бор.

Айнан шу регламентга мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича ПФЛ ишчи гуруҳи 4 декабрь куни “Сўғдиёна” ва 12 декабрь куни “Металлург” футбол клубларида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.

Ўрганишлар жараёнида иккала футбол клублари стадионлари майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганилиги, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмагани, молиявий қарздорликларни бартараф этилмагани, шунингдек, “Сўғдиёна” стадионида ОАВ ҳодимлари учун етарлича шароитнинг мавжуд эмаслиги аниқланди. 

Таъкидлаш лозим, “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клублари томонидан мазкур камчиликлар жорий йил 25 декабрь санасига қадар бартараф этиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубларини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши юзасидан “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клублари жиддий огоҳлантирилди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 12:53, 17.12.2018.
Ўқилди: 2769 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5867]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4241]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3787]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3489]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3463]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3462]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3072]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2655]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2553]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.