Жиззах шаҳридаги "Сўғдиёна” спорт мажмуасида 2018 йилда жаҳон ҳамда республикамизда ташкил этилган мусобақаларда юқори натижаларни кўрсатган спортчиларни Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев тақдирлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тақдирлаш маросимида олдин Пахтакор ҳамда Янгиобод туманларининг футбол бўйича жамоалари вилоят ҳокими кубоги учун баҳслашди. Муросасиз кечган баҳсда Янгиобод тумани жамоаси 7-2 ҳисобида ғалаб қозониб вилоят ҳокими кубоги соҳибига айланишди.
Шундан сўнг, вилоятимиз спортчилари вилоят ҳокими томонидан тақдирланишди. Вилоятимиз спортчиларининг 2018 йилдаги натижаларига тўхталадиган бўлсак спортчиларимиз учун бу йил сермаҳсул йил бўлди.
Жумладан, вилоятимиз спортчилари 21 та халқаро 75 та Республика мусобақаларида қатнишиб 6 нафари Халқаро тоифадаги спорт устаси, 24 нафар спорт устаси талабини бажарди 125 спорт усталигига номзод ва 278 нафар спортчилар 1-даражали спортчи талабларини бажардилар.
Спортчиларимиз томонидан халқаро мусобақаларда 21 та олтин, 17 та кумуш ва 16 та бронза, республика мусобақаларида 126 та олтин, 134 та кумуш, 156 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Жорий йилнинг 18 август 2 сентябр кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган 18-Осиё ўйинларида вилоятимиздан Ботуров Бобоусмон бокс бўйича Осиё ўйинлари ғолиби бўлди.
25-30 август кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Тоғаймуродов Жавоҳир бронза медални қўлга киритди.
Корея давлатининг Пусан давлатида ўтказилган 12-қишки паролимпия ўйинларида вилоятимиз вакиласи Холбекова Ёқутхон иштирок этиб 52 та давлат орасидан 10 ўринни эгаллади.
Таиланд давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида Холмуродов Самандар ва Тоғаймуродов Жавоҳирлар кумуш медалига сазовор бўлди.
Спортнинг енгил атлетика туридан АҚШнинг Атланта шаҳрида Халқаро марафонда Хмелевская Марина ва Тошкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё чемпионатида Умарова Сабина олтин медалларга сазовор бўлган бўлса, Кореа давлатининг Пусан шаҳрида соҳил кураши туридан ўтказилган жаҳон чемпионатида Анорова Шоҳиста олтин медал соҳибасига айланди.
Шахмат бўйича Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ойбеков Озоджон кумуш, Эркинов Муҳаммаджон бронза медалларни қўлга киритишди.
Кураш бўйича Ҳиндистон давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўразбоева Адиба олтин, Таэквон-до ВТФ туридан Тунис шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Собиржонова Озода кумуш ҳамда Кикбокс бўйича Россия федерациясининг Анапа шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ҳусанов Сардор олтин, Алиев Бегзод бронза медалларга сазовор бўлишди.
Шунингдек, тадбирда футбол бўйича вилоят иккинчи лига чемпионати ғолиби Зарбдор туманининг "Бўстон” жамоасига эллик миллион сўмлик ютуқ топширилди.