Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандни қандай шарт эвазига сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди.
El Nacional нашрининг таъкидлашича, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Холанднинг трансферини маъқуллашга тайёр, аммо бу фақат жамоанинг ички балансини бузмаган тақдирдагина амалга ошади. Португалиялик мутахассис Холанд жамоани жиддий равишда кучайтиришига ишонмоқда. Бироқ, ушбу трансфер фақат ҳужумдаги амалдаги юлдузлардан бири клубни тарк этган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, агар «Реал» Холандни сотиб олишни мақсад қилса, катта эҳтимол билан бразилиялик Винисиус Жуниор трансфер бозорига чиқарилади.
2025/26 йилги мавсумда Холанд барча мусобақаларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди. Бундан ташқари, ҳужумчи ўз ҳисобига 9 та голли узатмани ёздириб қўйди.













