Мадриднинг «Реал» клуби янги бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Жуд Беллингем иқтидорининг ашаддий мухлиси ҳисобланади.
Португалиялик мутахассис инглиз футболчиси билан ҳали бирга ишлашга улгурмаган бўлса-да, унинг ўйинига юқори баҳо бермоқда. Футболчининг ўзи ҳам яқинда берган интервьюсида мураббийга бўлган ҳурмати баланд эканини таъкидлаб ўтганди. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Реал» раҳбарияти Моуриньо ва Беллингемнинг биргаликдаги фаолиятини интиқлик билан кутмоқда. Клуб бошлиқлари ярим ҳимоячи тажрибали мураббий қўл остида янада юксалишига тўлиқ ишонишади.
Эслатиб ўтамиз, Жуд Беллингем 2023 йилда «қаймоқранглилар» сафига келиб қўшилган эди. Жозе Моуриньо эса орадан 13 йил ўтиб, шу йилнинг июнь ойида Мадрид клубига қайтди.













