Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Юрген Клопп. Ким ўзи у?! (1-қисм)

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» жамоаси янги бош мураббийнинг таништирув маросимини ўтказмоқда. Янги мураббийга савол беришди:

— Жозе Моуриньо ўзини «беназир» деб атайди, сизчи?

— Йўқ, мен беназир эмасман, лекин соппа-соғман!

Матбуот анжуманида кулгу кўтарилади...

Бу ҳаммамиз билган Клоппниниг «Ливерпуль»даги илк матбуот анжуманидан кичик иқтибос эди. Бугун замонавий футболдаги энг номдор мураббий Юрген Клопп ҳақида қисқача фактларни келтириб ўтамиз.

Юрген Клопп илк бор 23 ёшда профессионал футболда дебют қилади.

«Майнц» жамоасида аввалига ҳужумда, бир мавсумдан сўнг эса қанот ҳимоясида кўриниш беради. У бошқа клубда ўйнамайди. Ўз жамоасига содиқ мураббий карьерасининг охирги йилларида мураббийлик курсларида ўқишни бошлайди. У курсларга қатнаш учун кун ора 400 км йўлни босиб ўтишга мажбур бўлар эди.

«Майнц»да футболчилик билан ҳаммани ҳурматини қозонган Клопп футболчилик фаолиятини тугатгач, айнан шу жамоага мураббий бўлади. Аввалига «Майнц» Бундеслигага чиқиш учун курашда бир очкога енгилади. Кейинги мавсумда эса жуда узоқ кутилган Бундеслига эшикларини очишга муваффақ бўлади. «Майнц» 3 йил мобайнида у ерда қолади. Ҳатто Европа лигасида ҳам дебют қилишга улгуради. Клопп «Майнц»да 3 йил ишлайди ва жамоаси билан хайрлашиб, мураббийлик фаолиятини қисқа муддатга тўхтатади.

 

5 ойлик танаффусдан сўнг унга икки клубдан бирданига таклиф тушади. Бири Леверкузен шаҳрининг "Байер", яна бири Дортмунднинг "Боруссия" клуби. Қизиғи шундаки, Клопп камроқ маош белгилаган, молиявий қийин аҳволда қолган Бундеслигада 13-ўринда бораётган "Боруссия"ни танлайди. Ўша мавсум Клопп Бундеслигада финишга бешинчи бўлиб етиб келади.

У "Боруссия"даги илк мавсумида шогирдларини 5 кунга озиқ-овқатсиз, сувсиз ўрмонда олиб қолади. Ўша даврлар ҳақида Левандовски ва Ройс кўп бор интервьюларида завқланиб айтиб ўтишган. Аввалига жамоани Бундеслигада ўз ўрнини топишга ёрдам берган Клопп секин-аста, "сариқ-қоралар"ни топ-клубга айлантириб юборади.

Бундеслигада икки бор муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган Клопп Чемпионлар лигасидаги финалини аламли тарзда бой беради. Сўнг "Боруссия"даги шогирдларини раҳбарият кўтарасига сотишни бошлаб юборади. Энг алам қиладигани, асосий рақиблари «Бавария» уларни шу йўл орқали сезиларли даражада анча ожизлаштириб юборади. Клопп раҳбарият унинг футболчиларини сотишини томоша қилиб тура олмайди ва жамоани тарк этади.

Клопп жаҳон футболига Левандовски, Ройс, Гётце, Обамеянг, Ҳуммелс сингари суперюлдузларни тарбиялаб берган. Дортмунд шаҳри ўз қаҳрамонини муносиб кузатади. Унинг охирги ўйинига стадион атрофида минглаб мухлислар йиғиладилар. Улар ичкарига кира олишмайди, сабаби стадион аллақачон мухлислар билан лиқ тўла эди. Ўша куни "Сигнал Идуна Парк"га йиғилган мухлислар тик турганча, кўзлари ёшга тўлиб дунёнинг энг кучли мураббийини олқишлаб кузатишган эди...

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:56, 17.12.2018.
Ўқилди: 11254 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.