Жорий йилнинг 11-17 декабрь кунлари Таиланднинг Чианг-Май шаҳрида бўлиб ўтган бодибилдинг ва фитнес бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўққизта медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди.
Дунёнинг 51 давлатидан 600 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини ўн икки нафар спортчи ҳимоя қилди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқди.
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ичидан жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчилар медаллар билан тақдирланишди:
Павел Умурзаков – мастерлар ва катталар ўртасида 90 кг вазн тоифасида бодибилдинг йўналиши бўйича 1-ўрин.
Елена Бекирова – модел фитнес йўналиши бўйича ёшлар ўртасида 1-ўрин, катталар ўртасида 2-ўрин.
Достон Ҳасанов – катталар ўртасида атлет физик йўналишида 1-ўрин.
Рушана Максумова – модел физик йўналишида ёшлар ўртасида 2-ўрин, катталар ўртасида 3-ўрин.
Алёна Нураева – атлет физик йўналишида катталар ўртасида 2-ўрин.
Фарҳод Субханқулов – бодибилдинг йуналиши бўйича катталар ўртасида 3-ўрин.