Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Игнатий Нестеров: «Мен шунчаки ўрнимдан турдим-у, чиқиб кетдим»

Баҳо:
+ | -

Turon24 Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан уюштирилган мавсумнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров билан эксклюзив интервью ташкиллаштирди.

Turon24: Мавсумнинг энг яхши дарвозабони унвони сизга эмас, Элдор Суюновга топширилганига қандай муносабат билдирдингиз?

Игнатий Нестеров: Мен шунчаки ўрнимдан турдим-у, чиқиб кетдим. Мен ҳатто йил рамзий терма жамоаси эълон қилинишини ҳам кутганим йўқ.

Т24: Фикрингизча, Суюнов ушбу унвонга қанчалик муносиб?

И.Н.: Бизга ҳеч нарса боғлиқ эмас. Энг яхшилар ПФЛ ва мухлислар томонидан танланди. Биз фақат ўз ўйинимизни кўрсатдик, холос. Шундай экан, улар мени бунга муносиб кўришмабдими, шундай бўла қолсин.

Т24: Игнатий, сиз Осиё кубогига йўл олувчи футболчилар таркибининг кенгайтирилган рўйхатига киритилдингиз. Нима деб ўйлайсиз турнирда Купер асосий дарвозабонликда кимни танлайди? Сизними ёки Суюновними?

И.Н.: Бу ҳақда нимадир дейишим қийин. Таркибга фақат энг муносиблар киритилади. Шунинг учун ҳам йиғинлар ташкиллаштириляпти.

Т24: Ўтказилган 6 та ўйиндан сўнг нима дея оласиз, Купер терма жамоа муҳитида нимани ўзгартирди?

И.Н.: Майдонда ва майдон ташқарисида тартиб ва интизомга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Йиғинлар вақтида инфратузилмадан тортиб жамоавий руҳиятга қадар ҳаммаси идеал даражада бўлиши талаб қилиняпти. Купер учун интизом масаласи биринчи ўринда.

Т24: Купернинг сўзларига қараганда, у ўйинни асосан ҳимоя орқали ташкиллаштиришга ҳаракат қиляпти. Агар шундай бўлган тақдирда ҳам Австралиядаги ўйинда Жанубий Кореядан ўтказиб юборилган 4 та гол жуда кўплик қилмайдими?

 

И.Н.: Ҳозирча ўртоқлик ўйинларидан келиб чиқиб бирор фикр билдирмаган маъқул. Ҳаммаси расмий ўйинлар вақтида маълум бўлади.

Т24: Купернинг услуби ўзбек футболчилари ўйинига қанчалик мос?

И.Н.: Биз фақат жипслашишимиз ва мураббий нимани хоҳласа шуни кўрсатиб беришимиз лозим.

Т24: Фикрингизча, Ўзбекистон терма жамоаси учун энг яхши мураббий ким: Қосимов, Абрамов, Кападзе ёки Купер?

И.Н.: Бу футбол. Шундай экан, саволингизга аниқ жавоб беришим мушкул.

Манба: Turon24
Киритилди: 05:06, 18.12.2018.
Ўқилди: 14309 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.