Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Супернатижага эришмаган супержамоа

Баҳо:
+ | -

Сарлавҳани ўқиб ажабланманг. Бугун биз Европанинг топ жамоаси эмас, «Пахтакор» ҳақида тўхталмоқчимиз. Зеро, клубда ўтган йили катта ўзгаришлар рўй бериб, таркиб анча янгиланди. Легионер футболчилар, бош мураббий - Шота Арвеладзе... Ҳатто, янги стадион лойиҳаси ҳам тайёрланди. Клуб мутасаддилари шундан сўнг тез орада «Пахтакор»нинг супержамоага айланишини айтиб ўтишди. Лекин ҳозирча «шерлар» ўйин ва натижа борасида ҳали бундай эътирофга лойиқ эмаслиги кўриниб қолди...

Юқорида таъкидланганидек, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Пахтакор»да раҳбарият ўзгарди. Табиийки, янги раҳбарият жамоани қайтадан шакллантиришга киришди. Чунки клубнинг натижаси тобора пасайиб бораётганди. Шу мақсадда, бош мураббийликка Шота Арвеладзе таклиф этилди. Таркиб эса дастлаб асосий рақобатчилардан бири - «Насаф»нинг икки етакчиси Элдор Суюнов ва Шерзод Азаъмов, кейинчалик легионерлар Тиаго Безерра, Марко Симич, Ростин Гриффитслар ҳисобига тўлдирилди. Аста-секин натижа ва ўйин сифати яхшиланиб, «Пахтакор» чемпионатда 3-ўринни эгаллади. Бу ижобий натижа эди, зеро «шерлар» мавсумнинг дастлабки қисмини ўртамиёналар қаторида якунлашганди. Эндиликда бор эътибор келаси мавсумга қаратилиши маълум қилинди.

2018 йилги мавсум бошида «Пахтакор» жамоасига янги футболчилар келиб қўшилишди. «Насаф»дан Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев, Акмал Шораҳмедов, сербия-лик Драган Черан, шунингдек, португалиялик Исмоил Гонсалвешлар янги мавсумда «шерлар»га айланишди. Боз устига, жамоанинг собиқ ҳимоячиси Егор Кримец ҳам қайтиб келди. Албатта, «Пахтакор»нинг олдига жиддий вазифалар қўйилди: ички чемпионат ва кубок ўйинларида ғолиблик, ОЧЛ-2018да ижобий натижага эришиш. Жамоа ОЧЛ ўтиш ўйинида Қатарнинг «Ал-Гарафа» клубига қарши майдонга тушадиган бўлди. Лекин афсуски, таркибида Уэсли Снейдердек футболчиси бор жамоа вакилларимизни Тошкентга қуруқ қўл билан қайтариб юборди. «Пахтакор» «Ал-Гарафа»га мағлуб бўлиб, йўлланмани бой берди. Шота Арвеладзе эса бунга сабаб сифатида шогирдларининг эҳтиётсизлик оқибатида қилган хатоларини айтиб ўтди. Бу мураббийга дастлабки огоҳлик қўнғироғи бўлди. Ундан тўғри хулоса чиқариш учун вақт бор эди.

Шундан сўнг асосий эътибор миллий чемпионатга қаратилди. Янгича форматда ўтказилаётган ички биринчиликда «Пахтакор» мавсумни яхши бошлади. Кетма-кет ғалабалар, Безерра, Гонсалвешнинг ажойиб ўйинлари мухлисларни хурсанд қила бошлади. Жамоа аввалги ҳолатига қайтаётгандек эди. Аммо... Мавсумнинг иккинчи ярмига келиб, «Пахтакор» ўйинида пасайиш кузатилди. «Шерлар» шундай ўйин намойиш этишдики, мавсум бошидаги «Пахтакор» йўқолиб қолгандек эди, гўё. Майдондаги пала-партиш ҳаракатлар, мағлубиятли ўйинлардан сўнг руҳий тушкунлик намоён бўла бошлади. Марказий учрашувларда етакчилар кўринишмади. Барқарорлик етишмади ва бу чемпионатнинг ҳал қилувчи даврасида панд берди. Арвеладзе шогирдлари чемпионлик пойгасида «Локомотив»га имкониятни бой берган бўлишса, кубок баҳсининг ҳал қилувчи ўйинида Суперлига аутсайдерлари қаторида юрган АГМКга ютқазиб қўйишди. Кутилмаган натижа, шундай эмасми? Лекин майдон текис, тўп думалоқ!

Тўғри, «Пахтакор»нинг салбий натижаларида Шота Арвеладзенинг ҳам «ҳиссаси» бор. Унинг асосий муаммоси - ўтган вақт давомида жамоани шакллантира олмаганлигида! Чунки таркиб борасида муаммо йўқ. Арвеладзега хоҳлаган футболчисини олиб беришди. Лекин у бундай имкониятдан ҳам унумли фойдалана олмади. Баъзи ўйинларда тактик ёндашувларда адашган бўлса, кўп ҳолларда юқорида айтилгандек, жамоанинг руҳиятини кўтара олмади. Замонавий футболда эса руҳий устунлик алоҳида аҳамият касб этади.

Оддий мисол, Миржалол Қосимов мураккаб ҳолатга тушиб қолган «Бунёдкор»ни қандай бошқарди? Боз устига, молиявий қийинчиликларни бошдан кечираётган бир пайт-да? Албатта, руҳий устунлик билан! Арвеладзе эса шундай жиҳатни жамоага ҳали ҳам сингдиролмади. Яқинда берган интервьюсида «Пахтакор»да қолиши мумкинлигини айтиб ўтди, чунки унинг шартнома муддати ниҳоясига етди. Клуб раҳбарлари унга яна имкон беришадими, йўқми, буни албатта, вақт кўрсатади. Биз эса янги мавсумда бошқача «Пахтакор»ни кўришдан умидвормиз.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 09:37, 18.12.2018.
Ўқилди: 5728 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.