Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта

«Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкин бўлган 4 мураббий

Баҳо:
+ | -

«Қизил иблислар»ни «беназир» тарк этгач, вақтинчалик Майкл Кэррик постни эгаллади. Лекин катта эҳтимол билан мавсум тугагач, янги бош мураббий тайинланади. Сабаби ўзи шундоқ ҳам тушиб кетаётган имиджни бу янаям тушириб юборса, ажаб эмас. Шу сабабдан, келинг, «Юнайтед» учун энг мақбул ва ҳақиқатга яқин вариантларни кўриб чиқамиз.

Оле-Гуннар Сульшер

«Юнайтед» тарбияланувчиси ва «сеҳрли таёқча»си яна ёрдамга келишга шай. Сайёрамизда «қизил иблислар»ни бошқаришни хоҳламаган мураббий бўлмаса керак. Бу жамоанинг ўзига тортиб турадиган нимасидир бордек, гўё. Оле-Гуннарга тўхталсак. Мураббий ёш, ҳужумкорликни ёқтирадиган футбол таклиф қилиши аниқ. У Ферги бобо қўл остида футболнинг сир-асрорларини яхши ўрганган. Буларни эса амалда қўлласа борми?! Норвегиялик мутахассисда кичик бўлса ҳам имкон бор.

Лоран Блан

Мана бу қизиқ вариант тўғрими? Бланни кўпчилик «ПСЖ»даги даврларни яхши эсласа керак. Аслида, уни «Бордо» жамосидаги ишлари мураббий сифатида машҳур қилган. Бланга ҳам «Олд Траффорд» бегона эмас. У америкалик клуб эгаларининг шорт-листида турган 3 нафар мураббийлардан бири. Агар Блан келадиган бўлса, «Манчестер Юнайтед» барқарор ўйин кўрсатиши кутилади. Чунки Лоран Блан тартиб ва интизомни қаттиқ талаб қиладиган мураббийлар сирасига киради.

Зайниддин Зидан

Еврокубокларни соғинган «қизиллар»нинг мухлислари унинг келишини хоҳлашмоқда. Албатта-да! Нақд 3 маротаба кетма-кет кубокни ютган мураббийни ким ҳам жамоасида кўришни истамайди дейсиз? Зизу ҳақиқий ҳужумкор футбол тарафдори. Унинг қўлостида «Реал» Европани тўла забт этган эди. У агар «Манчестер Юнайтед» постига келса, АПЛ шиддати янада ошармиди. Ахир АПЛдаги юлдузлар сони яна биттага кўпаярдида.

Маурисиo Почеттинo

«Шпорлар» уни қўйиб юборишни хаёлларига ҳам келтирмаяпти. Албатта, ахир бирорта катта трансферларсиз ҳам жамоа статусини юқори темпда ушлаб турган мураббийни ким ҳам қўйиб юборарди. «Манчестер Юнайтед»нинг амеракалик хўжайинлари эса у учун ҳатто 34 миллион евро компенсация пулини тўлашга ҳам тайёр туришибди. Почеттинода Моурга ўхшаб трансферлар учун 400 миллион пул бўлгандами?! Аниқ айтиш мушкулку, лекин Почеттино замонавий футболни тарғиб қиладиган мураббий, унинг ўйини Моурнинг «Манчестер»иникидан қизиқроқ ва томошабопроқ кўринмоқда. Тан олиш керак, «Беназир»ниниг кетишига ҳам нотўғри амалга оширилган трансферлар асосий омил вазифасини ўтаб берди.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:57, 19.12.2018.
Ўқилди: 15821 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7931]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [4355]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3777]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3469]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3445]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [3007]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2924]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2883]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2154]

Осимхен: «Менга итдек муносабатда бўлишди» [2013]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.