Кириш Регистрация

Тошкентда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги старт олди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги қиличбозлик мажмуасида кадетлар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубоги бошланди.

Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек Қозоғистон Республикасидан 300 нафарга яқин (ўғил болалар ва қизлар) ёш қиличбозлар совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқдалар. Баҳслар 2002 ва ундан кейин таваллуд топган спортчилар ўртасида ўтказилмоқда.

Турнир 24 декабрга қадар давом этади:

19 декабрь: шпага, яккалик
20 декабрь: шпага, жамоавий
21 декабрь: рапира, яккалик
22 декабрь: рапира, жамоавий
23 декабрь: сабля, яккалик
24 декабрь: сабля, жамоавий.

Қайд этиш лозимки, мусобақада маҳаллий ҳакамлардан ташқари Халқаро қиличбозлик федерацияси ҳакамлар комиссияси аъзоси Ирина Книш ҳам фаолият олиб боради.

Мусобақада қайд этиладиган натижалар билан Миллий олимпия қўмитасининг расмий сайти орқали танишишингиз мумкин бўлади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:00, 19.12.2018.
Ўқилди: 1889 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик