Кириш Регистрация

Фото: Puma 1986 йилги «ақлли» кроссовкалар моделини қайтадан ишлаб чиқарди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Илгари у компьютерга сим билан, ҳозирда эса Bluetooth орқали уланади. 1986 йилда Puma компанияси RS-Computer илк “ақлли” кроссовкаларни чиқарган эди. Улар қадам, сарфланган калория, вақт ва масофани кроссовкага ўрнатилган чип ёрдамида ҳисобларди.

Бу маълумотлардан фойдаланиш учун оёқ кийимни сим билан Apple IIe, Commodore 64/128 ёки IBM PC Computerʼига улаш талаб этилган. 

2018 йилда компания RS-Computerʼни илк дизайнда, бироқ янги функциялар билан қайта ишлаб чиқаришга қарор қилди.

Янги RS-Computer маълумотларни сим эмас, Bluetooth орқали етказади. Маълумотни эса RS-Computer Shoe иловаси орқали кўриш мумкин. У 8-битли графика ёрдамида эски компьютерлар интерфейсига ўхшатиб ишланган.

Кроссовкалар 30 кунлик маълумотни сақлай олади. Ҳар ой маълумотлар янгиланади.

Кроссовканинг орқа қисмида қувват олдиришга мўлжалланган USB учун жой ва иккита индикатор бор: бири қувват даражасини, иккинчиси эса кун давомида босилган қадамлар сонига кўра мақсадга эришилгани бўйича маълумотни акс эттиради.

Puma кроссовкалари жами 86 жуфт, уларни АҚШ, Япония, шунингдек Лондон ва Берлин дўконларидан ҳам харид қилиш мумкин.

Манба: KUN
Киритилди: 01:35, 20.12.2018.
Ўқилди: 1708 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.