Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

АПЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер АПЛда 500та ўйин ўтказган камсонли футболчилардан бирига айланди. Нима деб ўйлайсиз, жаҳоннинг топ лигаларидан бирида бундай шарафли мақомга эришиш нечоғли мушкул?

Ҳаттоки, Терри ва Скоулз ҳам бундай юбилейни ҳавас қилишган, ҳар иккиси маррага яқин қолганда фаолиятларини якунлашди. Полнинг нима сабабдан бу қадар жаҳлдор эксперт экани энди тушунарли - у АПЛда 499та ўйин ўтказган, ваҳоланки, лигадаги бошқа «қариялар» каби ярим минглик кўрсаткичга эришишни хоҳлаганди.

Англия олий дивизионида 500та ўйин кўрсаткичига эришиш жуда қийин. Топ-20да жорий мавсум иштирокчиларининг атиги уч нафари бор: Крауч, Дефо ҳамда Милнер. Эътибор беринг, Руни, Кэррик ёки Петр Чех сингари юлдузлар ҳам матонатли афсоналар клубига кира олишмаган.

Хўш, у ҳолда бу рўйхатдан кимлар ўрин эгаллаган? Қуйидаги фотожамланма орқали ушбу саволга жавоб топишингиз мумкин.

13-ўрин. ЖЕЙМС МИЛНЕР - 500 ўйин

АПЛдаги клублари: «Лидс», «Ньюкасл», «Астон Вилла», «Манчестер Сити», «Ливерпуль»

12-ўрин. СОЛ КЭМПБЕЛЛ - 503 ўйин

АПЛдаги клублари: «Тоттенхэм», «Арсенал», «Портсмут», «Ньюкасл»

11-ўрин. РИО ФЕРДИНАНД - 504 ўйин

АПЛдаги клублари: «Вест Хэм», «Лидс», «МЮ», «КПР»

10-ўрин. СТИВЕН ЖЕРРАРД - 504 ўйин

АПЛдаги клуби: «Ливерпуль»

9-ўрин. ФИЛ НЕВИЛЛ - 505 ўйин

АПЛдаги клублари: «МЮ», «Эвертон»

8-ўрин. ЖЕЙМИ КАРРАГЕР - 508 ўйин

АПЛдаги клуби: «Ливерпуль»

7-ўрин. МАРК ШВАРЦЕР - 514 ўйин

АПЛдаги клублари: «Мидлсбро», «Фулхэм», «Челси», «Лестер»

6-ўрин. ЭМИЛ ХЕСКИ - 516 ўйин

АПЛдаги клублари: «Лестер», «Ливерпуль», «Бирмингем», «Уиган», «Астон Вилла»

5-ўрин. ГЭРИ СПИД - 535 ўйин

АПЛдаги клублари: «Лидс», «Эвертон», «Ньюкасл», «Болтон»

4-ўрин. ДЭВИД ЖЕЙМС - 572 ўйин

АПЛдаги клублари: «Ливерпуль», «Астон Вилла», «Вест Хэм», «Манчестер Сити», «Портсмут»

3-ўрин. ФРЭНК ЛЭМПАРД - 609 ўйин

АПЛдаги клублари: «Вест Хэм», «Челси», «Манчестер Сити»

2-ўрин. РАЙАН ГИГГЗ - 632 ўйин

АПЛдаги клуби: «МЮ»

1-ўрин. ГАРЕТ БЭРРИ - 653 ўйин

АПЛдаги клублари: «Астон Вилла», «Манчестер Сити», «Эвертон», «Вест Бромвич»

АПЛда ўтказган ўйинлари сони 500га яқинлашиб қолганлар

ЖЕРМЕЙН ДЕФО («Борнмут») - 496 ўйин, ПЕТР ЧЕХ («Арсенал») - 443 ўйин, ЛЕЙТОН БЭЙНС («Эвертон») - 410 ўйин.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

Манба: InterFutbol
Киритилди: 01:43, 20.12.2018.
Ўқилди: 2326 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.