ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьонинг онаси ҳам агенти Вероника Рабьо ўғлининг келажаги борасида фикрларини билдириб ўтди.
“Кетиш борасида якуний қарорга келиб бўлинган. Ушбу ҳолатни ўзгартириб бўлмайди. Орқага йўл йўқ.
– Нега биданига ўзингизни оммага ошкор қилишга қарор қилдингиз?
– Ҳа, тўғри мен ўзимни оммага эълон қилмайман. Лекин, мен Антеру Энрике деган шахсдан чақирув олдим (ПСЖ спорт директори). Мен баъзи-бир саволларга жавоб бериб қўймасам бўлмайди.
Ёзда Адриен ПСЖдан кетмоқчи бўлиб ўзини сотувга қўйишни сўраган эди. “Барселона”дан таклиф бўлганди аммо ПСЖ трансфер ойнаси ёпилишига бир кун қолганида рад жавобини қайтарди.
Улар бу таклифга эътибор ҳам беришмади. Адриен кетишни истаса ҳам қўйиб юборишмади.
– Тўрт йил олдин ҳам ҳудди шундай воқеа бўлган эди. Рабьо шартномасини узайтириш нияти йўқ эди. Лекин натижада яна ўз хоҳишига қарши борди.
Ўшанда 19 ёшга тўлган эди ҳозир у 21 ёшда ва у эркинлигини сотиб оляпти”, - дейди Рабьо.