Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Осиё кубогида кўриниш бермайдиган қитъамиз юлдузлари

Баҳо:
+ | -

Яқинлашиб келаётган Осиё кубогини баъзи юлдузлар айрим сабабларга кўра ўтказиб юборишади. Шу футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Шинжи Кагава – Япония

Бу футболчи ўз вақтида Осиёниниг энг яхшилари қаторида юрарди. Аслида, ҳозир ҳам шундай, шунчаки, японлар бу Осиё кубогида асосий кучни ёшларга қаратган ҳолда, Қатардаги Мундиалга тайёргарликни бошлаб юборишди. Кагава эса «Боруссия Д»билан чемпионлик учун курашни давом эттираверадиган бўлди.

Ас-Саҳлавий – Саудия Арабистони

Ҳақиқий гол машинасини бу Осиё кубогида кўра олмаймиз. «Саҳро бургутлари» бу Осиё кубогида худди Япония сингари йўл тутишмоқда. Лекин Саудияда ёши каттароқ футболчилар талайгина. Араблар мураббийларни қўлқопдек алмаштиришларини ҳисобга олсак, ўз жойини сақлаб қолиш учун ҳам мураббий натижани кўпроқ биринчи планга олиб чиқса, ажаб эмас.

Единак – Австралия

 

Метиндек мустаҳкам таянч зонаси вакили бу галги Осиё чемпионатини ўтказиб юборади. АПЛдаги ишончли ўйинлари ва голлари эвазига уни Осиё қитъасида яхши танишади. Единакни бош мураббий якуний таркибга жон деб киргазмоқчи эди. Сўнгги дақиқаларда Единак термадаги фаолиятини якунлашини эълон қилиб қолди. Афсуски, бу йигитнниг ҳам ўйинларини кўра олмаймиз.

Ким Шин Вук – Жанубий Корея

Баланд бўй ва бақувват танаси орқали узоқ пландан ҳам кўриниб турадиган ҳужумчига Бенту таркибда жой топа олмади. Жанубий Корея матбуоти ҳам шу ҳақида кўп баҳсли мақолаларни бирин-кетин эълон қилишмоқда. Бу футболчини ютимиз футбол ихлосмандлари ҳам яхши танишади. Афсуски, уни ҳам Осиё кубогида ўрни билинади.

Виталий Денисов – Ўзбекистон

Виталий Денисов – Ўзбекистон

Россия чемпионига жой топилмаганига ҳамма ҳайрон бўлса, ажаб эмас. Чунки Виталий ҳаракат қиладиган қанотда ҳозир бизда унга тенг келадигани бўлмаса керак. Унинг энг қийин дақиқалардаги мотиваторлик хусусиятлари ҳам жамоамизга қўл келиши мумкин эди. Афсуски, термамиз мураббийи ҳақиқий жангчини Осиё кубогига олиб кетмайдиган бўлди. Ишқилиб, охири бахайр бўлсинда, акс ҳолда тошойналарниниг шўри қурийди.

Я. У.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:58, 22.12.2018.
Ўқилди: 6984 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик