Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси "F" гуруҳида Япония, Туркманистон ва Уммон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Мусобақадаги илк учрашув 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Айни пайтда Уммон терма жамоасини тажрибали голландиялик мутахассис Пим Вербек бошқариб бормоқда. Уммонликлар Вербек қўлостида шу йилнинг январь ойида Форс Кўрфази мусобақасида ғалаба қозонишди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уммонга қарши ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, биз бу терма жамоага қарши жами 5та ўйин ўтказганмиз. Шуларнинг биттасида ғалаба қозониб, 4та учрашувда мағлубиятга учраганмиз. Тўплар нисбати 8-7 рақибларимиз фойдасига.
Умид қилиб қоламизки, Осиё Кубоги мусобақасида ушбу статистикани яхшилашга муваффақ бўламиз.
08.09.2001 Ўзбекистон - Уммон 5:0
13.10.2001 Уммон - Ўзбекистон 4:2
20.08.2008 Уммон - Ўзбекистон 2:0
27.05.2014 Ўзбекистон - Уммон 0:1
29.05.2014 Ўзбекистон - Уммон 0:1
Роналду кетгач, Португалияда сардорлик боғичини ким олгани маълум бўлди [3690]
Пирс Морган Португалиянинг 7-рақамни Леауга бериш қарорига кескин муносабат билдирди [3463]
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Сурия - 4:1 (видеошарҳ) [2693]
Роналду ва Жезуш можароси аэропортда жанжалга айланди [2494]
Ўзбекистон FIFA рейтингида яна бир поғона кўтарилди [2493]
Жезуш: "Виждоним тозами? Мутлақо" [2300]
Жезуш Роналду билан боғлиқ вазият Португалия терма жамоасига қандай таъсир қилаётгани ҳақида гапирди [2220]
Хёйлунд Роналдунинг гол нишонлаш услубини нега такрорлаганини тушунтирди [2120]
Мюллер Месси ва Роналду ўртасида танлов қилди [2071]
Аичи-Нагоя-2026: Жаҳонгир Зокиров Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди [1735]













