Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Замонавий сузиш ҳавзасида 120 нафар ёшлар сузиш спорти сирларини ўрганади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бухоро вилояти Олот тумани ўзининг дзюдо мактаби билан нафақат мамлакатимизда, балки жаҳонда ҳам машҳур. Мактабдан ёзги олимпия ўйинлари совриндорлари, жаҳон чемпионлари етишиб чиққан.

Яқин йилларда туманда катта ютуқлари билан тилга тушадиган сув спорти турлари бўйича совриндорлар ҳам камол топиши, шубҳасиз. 

Бу фикрлар тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли замонавий сузиш ҳавзасини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали маросимда алоҳида таъкидланди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ж.Носиров ва бошқалар мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини таъминлаш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва уларнинг маҳоратини оширишга катта эътибор қаратилиб, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётганини таъкидлади. 

Фойдаланишга топширилган сузиш ҳавзаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилди. Лойиҳа қиймати 5 миллиард сўмлик объектда бунёдкорлик ишлари “Шарқ плюс” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди. 

Бу ерда бир кунда 120 нафар ўғил-қизнинг малакали мутахассислар раҳбарлигида сузиш спорти сирларини ўрганиши учун барча шароит яратилган. Ҳавзада мураббийлар, тиббиёт, кийиниш хоналари, сув таркиби назорат қилинадиган лаборатория ташкил этилган. 

– Туманимизда сузиш ҳавзаси қурилгани биз учун ажойиб совға бўлди, – дейди ёшлар номидан Фарида Ҳамроқулова. – Ўтган йили қўшни Қоракўл туманида ана шундай объект фойдаланишга топширилганида ҳавас қилган эдик. Энди бизга ҳам шундай имконият яратилди. Мен таэквондонинг ITF тури билан шуғулланаман. Яқинда Минск шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медали олдим. Энди сузиш спорти билан ҳам шуғулланмоқчиман. 

Таъкидлаш жоиз, сузиш ҳавзасида туманда спортнинг янги тури, яъни сув полоси билан шуғулланувчиларга ҳам тегишли қулайлик бор. Эътиборлиси, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан 235 миллион сўмлик тегишли анжомлар билан таъминланди. 

Манба: minsport.uz
Киритилди: 13:22, 22.12.2018.
Ўқилди: 1907 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.