Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Умид Аҳмаджонов Олимпия терма жамоасининг бўлажак мураббийи билан музокара ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон олимпия терма жамоасини бошқаришга асосий номзод бўлган сербиялик мураббий Любинко Друлович билан учрашди.

Учрашувда Любинко Друловичнинг ёрдамчилари Завиша Милославлевич ва Небойса Топалов ҳам иштирок этди. Умид Аҳмаджонов сербиялик мутахассисни Ўзбекистонда кўриб турганидан хурсанд эканини таъкидлар экан, Ўзбекистон истеъдодларга бой ўлка экани, ана шу истеъдодларни жамлаб, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада мусобақасига йўл олиш асосий мақсад эканини айтиб ўтди.

Бунинг учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилиб, Олимпия терма жамоасининг асосини шакллантириш ишлари аллақачон бошлаб юборилганини қўшимча қилиб ўтди.

Сербиялик мураббий Любинко Друлович Ўзбекистонга ташриф буюрганидан бениҳоя хурсанд эканини билдирар экан, ўзбек футболи билан яқиндан таниш эканини, хусусан, ўзбекистонлик ёшларнинг шу йил Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қандай ўйин намойиш этишгани ва чемпионга айланишганидан хабардор эканини айтиб ўтди.

Агар мутахассисга Ўзбекистон олимпия терма жамоаси топшириладиган бўлса, жамоа олдига қўйилган асосий мақсад - Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш учун астойидил меҳнат қилишга тайёр эканини ҳам таъкидлади.

Айни дамда Любинко Друлович билан музокараларнинг сўнгги босқичи бўлиб ўтмоқда. Агар музокаралар ижобий якунланса, у Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланади.

Маълумот учун: 

Любинко Друлович

Фуқаролиги: Сербия

Туғилган санаси: 11 Сентябрь 1968 (50 ёш)

Мураббийлик даражаси: УЕФА "ПРО" дипломи эгаси (2007 йил)

Энг катта ютуғи: Сербия U-19 терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолибликка эришган

Мураббий сифатида эришган ютуқлари:

1. Ангола Суперкубоги Ғолиби – "Агосто" ФК 2010-2011

2. Европа U-19 Чемпионати ғолиби – Сербия 2013

3. "Партизан" ФК билан Европа лигаси иштирокчиси - 2015-2016

4. БАА U-19 билан финал қисмига йўл олган - 2017 йил

 Шахсий ютуқлари: Сербияда йилнинг энг яхши мураббийи – 2013 йил.

Манба: UFA
Киритилди: 17:20, 22.12.2018.
Ўқилди: 4948 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.