Ярим ҳимоячи Лука Модрич “Реал”нинг“АльАйн” устидан қозонган ғалаба (4:1) сидан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.
“Бу йил мен учун эсда қоларли бўлди дея оламан. Ажойиб йил: ЕЧЛда ғалаба, Хорватия билан Жаҳон чемпионати финали, кейин шахсий совринлар, мана энди “Реал” билан яна бир соврин.
Орзулар йили албатта, бундан ортиғини сўрай ҳам олмайман. Ҳамма мени кўпроқ дарвозага зарба йўллашим кераклигимни гапиради, мен эса кўпроқ оддий пас ўйнашни ёқтираман. Ҳа, ҳақиқатан ҳам дарвозага кўпроқ зарба беришим керак экан”, – дейди Модрич.