Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Руслан Нуриддинов допинг сабабли оғир атлетикадан четлаштирилди

Баҳо:
+ | -

2012 йилги Лондон Олимпиадасида иштирок этган беш нафар оғир атлетикачидан олинган таҳлиллар Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан қайта ўтказилган допинг текширувида ижобий натижа берган. Бу ҳақда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) матбуот хизматига таяниб, Кун нашри хабар қилди.

Қайд этилишича, допинг тестига ижобий реакция берган намуналардан бири ўша мусобақада 105 кг вазн тоифасида тўртинчи ўринни олган ўзбекистонлик Руслан Нуриддиновга тегишли. Ундан ташқари, 2012 йилги олимпия ўйинларининг -105 кг вазн тоифасидаги чемпиони украиналик Алексей Торохтий, -56 кг.да бронза медали соҳиби озарбайжонлик Валентин Христов, шунингдек мос равишда 8- ва 14-ўринни эгаллаган белоруслик Николай Новичков ва арманистонлик Мелин Далузян ҳам рўйхатда бор.

Халқаро оғир атлетика федерацияси ушбу беш спортчини вақтинчалик фаолиятдан четлаштирган.

Маълумот учун, Нуриддинов орадан тўрт йил ўтиб, 2016 йили Риода олимпия ўйинлари рекордини ўрнатган ҳолда олтин медалга сазовор бўлган эди. У 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида ҳам турнир рекордини янгилаб, тенгсиз бўлди.

Руслан 2013 йилда жаҳон чемпионлигига эришган, Осиё чемпионатларида ҳам икки маротаба ғолиб чиққан. У 2014 йилда тиззасидан жиддий жароҳат олгани туфайли операция столига ётган эди, аммо жарроҳлик амалиёти муваффақиятсиз ўтгач, бир йил реабилитация босқичини ўтишга мажбур бўлди. 2015 йилда Нуриддинов яна бир марта операция қилингач, қайта тикланиб спортга қайтиши учун 10 ой вақт талаб қилинганди.

Манба: aniq.uz
Киритилди: 12:02, 23.12.2018.
Ўқилди: 17854 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.