Бундеслиганинг 17-турида “Бавария”сафарда “Айнтрахт”ни мағлубиятга учратди.
Мюнхенликлар бош мураббийи Нико Ковач фаолияти давомида илк бор Бундеслигада кетма-кет 5 марта ғалаба қозонди.
Шунингдек, ушбу ўйинда Франк Рибери дублни расмийлаштирди. Шу тариқа франциялик футболчи сўнгги 6 та ўйинда 5 та гол урди.
Қолаверса, 35 ёшли футболчи ички чемпионатда иккита гол урган энг қари футболчига айланди.