Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Ёш қиличбозларимиз Россиядаги турнирнинг жамоавий баҳсларида ғолиб бўлишди

Баҳо:
+ | -

Кеча қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси аъзолари 4 карра Олимпия ўйинлари чемпиони С.Поздняков соврини учун ўтказилаётган Россия очиқ чемпионатида иштирок этаётганликлари ҳақида хабар қилгандик. Сабля бўйича яккалик баҳсларида Шерзод Мамутов бронза медалига сазовор бўлганди. Жамоавий беллашувларда эса йигитларимиз олтин медалга эга чиқишди.

Мусобақада 28 та жамоа (Россиядан 26 та, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари) иштирок этди. Йигитларимиз 1/8 финалдан ўз иштирокларини бошлашди. Ушбу босқичда Новосибирскнинг «Виктория» жамоаси 45:26 ҳисобида мағлуб этилди. Чорак финалда эса «Санкт-Петербург» жамоаси 45:33 ҳисобида таслим этилди. Ярим финалда Новосибирскнинг «Спартак» жамоасидан 45:31 ҳисобида устун келган йигитларимиз ҳал қилувчи беллашувда Москванинг ЦСКА клуби қиличбозларига қарши кураш олиб боришди. Қизғин кечган баҳсда вакилларимиз 45:41 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айландилар.

Маълумот учун, мусобақада юртимиз шарафини Жалолиддин Душамбоев, Пазилбек Генжебаев, Шерзод Мамутов, Бобур Расулов ҳимоя қилди.

Қизларимиз эса битта ғалаба ва битта мағлубият билан мусобақани якунлашди.

Манба: ol.jpg
Киритилди: 23:22, 23.12.2018.
Ўқилди: 2095 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4190]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4060]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3577]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3233]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2892]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2883]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2795]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2588]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2542]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик