Туриннинг “Ювентус” клуби Спорт директори Фабио Паратичи ҳужумчи Криштиану Роналдунинг трансфер тафсилотларини маълум қилди.
“Мендеш билан учрашганим ёдимда (Роналдунинг агенти). У менга: “Сен бир гап айтсам ишонмайсан, Роналду “Ювентус”га ўтишни истаяпди” деди.
Мен унинг гапларига ишонишимни айтдим аммо, бундан кейин ўзимга келишим қийин бўлди. Ишониш қийин Роналду ўз хизматини “Ювентус”га таклиф қилди!.
Болалар буюк футболчилар борлиги учун орзу қилишади. Менинг ўғлим Роналдуни футболкасини сўради.
Шундан сўнг, Португалия терма жамоасининг ўйинига бордик ва унга Криштиануни футболкасини сотиб олиб бердим.
Ўғлим ҳар доим нега “Ювентус” Роналдуни сотиб олмаслигини сўрар эди. Мен унга бунинг иложи йўқ дея жавоб қайтарардим.
Бироқ, трансфер амалга ошганидан кейин у яна: “Дада сиз бунинг иложи йўқ деган эдингиз, бу қандай рўй бўлди? Деб савол берди. Афсуски бу сафар унинг саволиги жавоб тополмадим”, - дейди Паратичи Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи “Ювентус”га “Реал”дан 117 млн евро.