Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско клублар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг финалида жамоаси билан биргаликда ғалабани нишонламади деб хабар беради Marca.
Нашрнинг маълум қилишича, соврин тақдим қилингандан сўнг футболчи шу заҳотиёқ кийиниш хонасига отланган. У билан биргаликда дарвозабон Кейлор Навас ва Кико Касилья, шунингдек ҳимоячи Даниэль Карвахаль кетган.
Аввалроқ, 26 ёшли футболчи бош мураббий Сантьяго Солари билан муносабати яхши эмасди.