Замонавий футболда омадсиз харидлар тобора кўпайиб бормоқда. Лекин грандлар трансферларда кам хато қилишади. Аммо гуруч курмаксиз бўлмайди, деганлардек топ-клублар ҳам базида хато қилишади. Ўтаётган мавсумдаги энг омадсиз трансферларнинг бир нечтасини эслатиб ўтамиз.
Рашид Ғаззол. 14 миллион евро. «Монако»дан – «Лестер»га
«Тулкилар» Маҳрез ўрнини шу йўл билан тўлдиршмоқчи бўлишганди. Афсуски, Ғаззол 14 миллионни оқлай олмади. Унинг техникаси ва майдондаги позицияси Риёд билан бир ҳил бўлиши мумкин, лекин Маҳрезнинг ўрнини босиш, ҳозирча, унинг қўлидан келмаяпти. Ўтган ярим мавсум давомида футболчи асосий таркибдаги ўрнини тўлиқ бой бериб бўлди.
Тибо Куртуа. 35 миллион евро. «Челси»дан – «Реал Мадрид»га
Куртуа «Челси»ни тарк этишни жуда ҳам хоҳлади ва бунга эришди. Афсуски, унинг «Реал»даги илк мавсуми тарқоқлик даврига тўгри келиб қолди. Мураббий ўзгарди - тактика ўзгарди. Куртуа қўлидан келган ҳамма нарсани қилаётгандек туюлиши мумкин, лекин «Челси»даги ишончли ўйинларини дарвозабон деярли йўқотиб бўлди. Афсуски, мухлислар ишончи ҳам тобора камайиб бормоқда.
Малком. 41 миллион евро. «Бордо»дан – «Барселона»га
Ёш бразилиялик футболчи ўйлаганимиздан анча секинроқ жамоага мослашмоқда. Тўғриси, унинг трансфер суммасидаги рақамлар мухлисларга кўпроғини ваъда қилаётгандек эди, гўё. Аммо Малком ўйинларда йўқолиб қолмоқда. Секин-асталик билан захирага қулайроқ жойлашиб олишига тўғри келади. Сабаби, «Барса» ҳеч кимга иккинчи имконни бермайди. Бундай «катта» жамоаларда ҳатто суперюлдузларнинг ҳам ўрни кафолатланмаган. Лекин Малкомнниг ёшини инобатга олсак, ҳали унда имкон бўлса, ажаб эмас.
Фред. 59 миллион евро. «Шахтёр»дан –«Манчестер Юнайтед»га
Афсуски, «беназир»нинг омадсиз харидларидан яна бири. Фред деярли асосий таркибдан умидини узиб қўйганди. Тажовузкор ва универсал ярим ҳимоячи «туманли альбион» яшил майдонларига катта умидлар билан келган эди. Афсуски, унинг илк мавсумдаги ишлари юришмаяпти. Бирорта ассистни амалга ошира олмаган Фреддан мухлисларнинг ҳам кўнгли совиб кетди. Лекин, эндигина 25 ёшни қаршилаган Фред учун ҳали ҳаммаси олдинда бўлиши мумкин. Унинг ҳамма умиди Сулшердан.