“Тоттенҳем” клубининг собиқ ҳужумчиси Жермейн Дефо Англия Лига Кубогидаги ғалаба учун медалга эга бўлди, деб ёзади Daily Mail.
2008-йилда “шпорлар" Лига Кубогининг финалида «Челси»ни мағлуб этганди.Жермейн мусобақанинг ярим финалига қадар “Тоттенҳем” ўйинчиси бўлган, аммо «Уэмбли»даги финалдан бир ой олдин “Портсмут” клубига ўтади. Натижада финалда иштирок эта олмайди.
Аммо футболчи орадан 10 йил ўтиб, медалига эга чиқди. Дефо ҳозирда 36 ёшда ва у “Борнмут2 клуби аъзоси.
Таъкидлаш жоиз, мазкур Лига Кубогидаги ғалаба Дефонинг бутун фаолиятидаги ягона жиддий соврин сифатида қолмоқда.