Мамлакатимизда янги йил шукуҳи кезиб юрган пайтда, барча бир-бирига қувонч улашмоқда.
Кимдир мурувват уйларига бормоқда, кимдир эса яқинларини йўқламоқда. Ўзбек халқида кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхурлик кўрсатиш каби юксак қадрият шаклланган.
Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Инсон жасоратини эсга олиш, уни қадрлаш бебаҳо маънавий бойликдир.
Айниқса, байрам баҳонасида меҳнат фахрийларини йўқлаш одат тусига айланган.
Ўзбекистон бокс федерацияси янги йил арафасида ана шундай хайрли ишга қўл урди. Мамлакатимиз шарафини ҳаваскор ва профессионал рингларда муносиб ҳимоя қилаётган боксчи ва мураббийлар ўзбек боксчилари ўртасида биринчи бўлиб жаҳон чемпиони бўлган, Олимпиада ўйинлари совриндори, халқаро турнирлар ғолиби Руфат Рисқиев хонадонида бўлиб, дилдан суҳбат қуришди.