Кириш Регистрация

Оксана Чусовитина «Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун» тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 28 декабрь куни Миллий олимпия қўмитаси “Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи”да ўзбек спорти тарихида илк маротаба “Миллий спорт мукофоти – 2018” тантанали тақдирлаш маросими ўтказяпти.

Маросимда турли номинациялар эгаси тақдирланиши кутилмоқда. Жумладан, Жаҳон гимнастикаси афсонаси, Оксана Чусовитина “Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун” тақдирланди.

“Энг яхши спорт ҳомийси” соврини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовга топширилди.

Аввалроқ, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов “Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” тақдирланган эди.

Ўзбекистон кураш федерацияси эса “Йилнинг энг фаол федерацияси” деб эътироф этилди. Ўзбекистон шахмат федерацияси “Йилнинг энг яхши инновацион ва интеллектуал фаол федерацияси” деб эътироф этилди.

Манба: Stadion
Киритилди: 19:12, 28.12.2018.
Ўқилди: 2312 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.