Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Евротур: Тўйга тўёна билан

Баҳо:
+ | -

Байрам нафасига йўғрилган шу кунларда кўпчилик асосий эътиборини Янги йилни муносиб кутиб олишга қаратади. Ҳисобот турида баҳсга киришган иштирокчилар ҳам шу мақсадда майдонга тушишгани аниқ. Бироқ «Топган гул, топмаган бир боғ пиёз», деганларидек, қайсидир жамоа ўз мухлисларига чиройли ўйинни туҳфа этган бўлса, рақиби «пиёз» билан кифояланишга мажбур бўлди. Ҳа, чиндан ҳам бу - мафтункор футбол!

Англия. Клоппнинг ошиғи олчи

АПЛнинг 18-турида деярли барча учрашувлар мезбонлар ёхуд меҳмонларнинг ғалабалари билан якунига етди. Биргина «Ньюкасл» - «Фулхэм» баҳси «сулҳ» билан якунланди. Турни очиб берган «Вулверхэмптон» - «Ливерпуль» қарама-қаршилиги меҳмонлар фойдасига (2:0) ҳал бўлди. Кутилганидек ёрқин ўйин намойиш этган Муҳаммад Салоҳ 18-дақиқада ҳисобни очган бўлса, ўзининг 68-дақиқадаги аниқ зарбаси билан мавсумдаги илк голини нишонлаган Виржиль ван Дейк ғалабани мустаҳкамлади.

«Бўрилар» эса пешқадам дарвозасига йўл топа олмадилар. Натижада Юрген Клопп жамоаси мавқеини мустаҳкамлаб олди. Чемпион билан куч синашиш учун Манчестерга ташриф буюрган «Кристал Пэлас» иродали ғалабага эришиб, нафақат ўз мухлислари, балки «Ливерпуль» ишқибозларига ҳам ҳаётбахш кислород ҳадя этди. Боиси, «қизиллар» 1-давра ғолибига айланишди.

Таажжубки, худди «Сити» каби, «Челси» ҳам мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олди. «Стэмфорд Бриж»даги ягона голи эвазига Жейми Варди «Лестер»га қимматли уч очкони туҳфа этди. Мазкур йўқотиш «Арсенал»га «Челси» билан тенглашиб олиш имкониятини яратганди, Унаи Эмери шогирдлари бу совғадан унумли фойдаланиб, «Бёрнли»ни маҳв (3:1) этишди. «Дубл»га эришган Обамеянг тўпурарлар етакчиси бўлиб олди.

Ҳисобот тури «Тоттенхэм» ва «МЮ» учун ҳам омадли бўлди. Почеттино шогирдлари «Эвертон» устидан эришилган йирик (6:2) ғалаба эвазига чемпионга яқинлашиб олдилар, Кейн эса голларини 11тага етказиб олди. Моуриньо «кишанлари»дан озод бўлган «МЮ» ҳам сафарда «Кардифф»дан йирик (5:1) ҳисобда устун келди. Эътиборлиси, вақтинча бош мураббий вазифасини ўз зиммасига олган Оле-Гуннар Сульшер жамоасида барча футболчилар кўтаринки кайфиятда тўп суришди... 

Испания. «Реал»дан «Қитъага сиғмас» совға

Ла Лига вакиллари 17-тур юмушлари билан банд бўлишган паллада «Реал» Абу-Дабида бўлиб ўтган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида нуфузли сов­рин учун майдонга тушди. Тўғри, ярим финалда «Ривер Плейт»ни мусобақадан чиқариб юборган «Ал-Айн»ни енгиш «Қироллик клуби»га ортиқча муаммо туғдирмади - 4:1. Лекин нима бўлганда ҳам, жамоа Осиёдан дунё миқёсидаги соврин билан ортга қайтди.

Ички мусобақада кутилмаган натижалар кузатилмади. Жумладан, «Барселона» «Сельта» дарвозасини биринчи бўлимдаёқ икки марта забт этиб, навбатдаги 3 очкони расмийлаштирди. Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурар - Лионель Месси голлари сонини 398тага етказиб олди. Пешқадамни таъқиб этаётган «Атлетико» бу гал «Эспаньол» билан куч синашиб, кичик ҳисобдаги (1:0) ғалаба билан кифояланди. Учинчи поғонада бораётган «Севилья» эса сафарда «Леганес» билан жанговар дурангга (1:1) имзо чекиб, қимматли икки очкодан жудо бўлди. Андалусия клубидан фарқли ўлароқ, ЕЧЛ йўлланмасига даъвогарлик қилаётган «Алавес» Сан-Себастьянда «Реал Сосьедад» дарвозасига урган ягона голи эвазига навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Еврокубоклар эшигини қоқаётган «Валенсия» аутсайдер «Уэска»ни қўшимча вақтнинг сўнгги дақиқасида таслим этди.

Италия. «Юве»нинг оғир одими

Милан клубларининг натижаларини инобатга олмаганда, «А» серияси баҳсларида сенсация юз бермади. Тезкор гол уришни уддалаган «Лацио» ўйин охиригача 3:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Лекин қўшимча вақтдаги андак эътиборсизлик «Кальяри» вакилларига жавоб тўпини киритиш имконини берди - 3:1. «Женоа» ва «Аталанта» ўртасидаги баҳс ҳам шундай ҳисобда якунланди. Учрашувда «дубл»га эришган Пентек тўпурарлар пойгасидаги етакчилик мавқеини мустаҳкамлаб олди. «Милан» - «Фиорентина» ва «Наполи» - СПАЛ беллашувларида мухлислар биттадан голга гувоҳ бўлишди. Фарқи - «Милан» ўз уйида мағлуб бўлди, «Наполи» эса навбатдаги зафарини қайд этди. Ўз навбатида, «Интер» сўнгги ўринда бораётган «Кьево»ни енга олмай, бир очко билан кифояланишга мажбур бўлди.

Туринда бўлиб ўтган марказий учрашувда «Ювентус» «Альянц Стэдиум»да «Рома»ни қабул қилди. Ўйин майдон эгаларининг тўлиқ устунлигида ўтган бўлсада, меҳмонлар дарвозаси атиги бир марта ишғол этилди. Ягона голни қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаган Марио Манжукич амалга оширди. Шу тариқа 17 учрашувда 16 ғалаба ва битта дуранг қайд этган «Кекса синьора» навбатдаги чемпионлик сари оғир, ишончли қадамини қўйди. «Рома» эса 5-мағлубиятдан кейин 10-поғонага тушиб кетди.

 

Франция. Мбаппедан юбилей совҒаси

Биринчи дивизионннинг кутилмаган натижаси Лиллда қайд этилди. Бу ерда шаҳар билан номдош жамоа иккинчи ўнталикда келаётган «Тулуза»га имкониятни бой берди. Қизиғи, ўйиннинг биринчи ярми майдон эгаларининг кичик устунлиги билан якунланганди. Бироқ танаффусдан кейин улар дарвозаси томон икки марта пенальти белгиланди. Меҳмонлар эса «нуқта»дан зарба йўллашда хатога йўл қўйишмади - 1:2.

Иккинчи ўрин соҳибининг қоқилишидан «Лион» ҳам, «Монпелье» ҳам фойдалана олишмади. Аниқроғи, улар бир-бирларига халал беришди. Шу тариқа 2, 3, ва 4-ўринлар соҳиблари ўзгармай қолди. «Дижон»ни йирик ҳисобда маҳв этган «Сент-Этьен» очколар бўйича «Монпелье»га етиб олди. Аутсайдерлар орасида қолиб кетган «Монако» ғалаба завқини бутунлай унутган кўринади. Ҳаттоки, Тьерри Анридек буюк афсона ҳам князлик клубини «уйғотиш» муаммоси қаршисида ожиз қолмоқда. Тўғри, футболда мантиққа зид натижалар тез-тез учраб туради. Лекин қизиғи шундаки, «Монако» сўнгги поғонани ҳеч кимга бермай келаётган «Генгам»га икки тўп фарқи билан имкониятни бой берди.

Турнир жадвалини ишонч билан бошқариб бораётган «ПСЖ» зафарли юришини давом эттирди. Бу гал ўртамиёна «Нант» пойтахт грандининг «қурбон»ига айланди. Навбатдаги ғалабани нақд қилган ягона голни учрашувдан икки кун аввал 20 ёшини нишонлаган Килиан Мбаппе амалга оширди. Ҳозирда «ПСЖ» энг яқин таъқибчисидан иккита учрашувни кам ўтказган ҳолда 13 очкога олдинда бормоқда. Килиан эса тўпурарлар рўйхатида пешқадам. 

Германия. «Бавария» асосий таъқибчи ролида

Ҳа, чиндан ҳам шундай. Боиси, бу турга қадар 2-поғонада келган «Боруссия-М» Дортмундда номдош рақибига қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. «Бавария» эса жорий мавсумда барқарор ўйин кўрсатиб келаётган «Айнтрахт» устидан йирик ҳисобда зафар қучди. Оқибатда «Боруссия-М» ўз ўрнини чемпионга бўшатишга мажбур бўлди. Совриндор учликдан жой олиш учун интилаётган «РБ Лейпциг» ҳам навбатдаги 3 очкони қўлга киритди. Жамоа сўнгги дақиқалардаги фаоллик туфайли «Вердер» дарвозасига учинчи голини урди.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: InterFutbol
Киритилди: 21:01, 28.12.2018.
Ўқилди: 3731 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.