Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Трансферлар! Қишда «Реал»га келадиган ва жамоани тарк этадиган футболчилар

Баҳо:
+ | -1

Хабарингиз бор, расман 1 январь кунидан бошлаб қишки трансферлар очилади. Ушбу қисқа мавсум оралиғида футболчилар ўз жамоаларини ўзгартира олишади, жамоалар ўз сафларига кучли футболчиларни қўшиб олишлари мумкин.

Трансферлар ойнаси очилган вақтда “Реал”дан кетиш эҳтимоли юқори қишда “қаймоқранглилар”га кимлар келишини тахмин қилиб ўтсак.

“Реал”ни тарк этиш эҳтимоли юқори бўлган футболчилар.

1. Кейлор Навас

Европа чемпионлар лигасини уч карра соҳиби Кейлор Навас жамоага Тибо Куртуа келганидан сўнг, асосий таркибдаги ўрнини буткул йўқотиб қўйди. Албатта, бунга мураббийлар алмашинуви ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Хулен Лопетеги даврида икки дарвозабонлар ҳам бир ҳил имкониятга эга бўлишган эди. Бироқ, Сантьяго Солари келганидан кейин, кўпроқ бельгиялик посбонга ишонишни бошлади. Кейлор қишда кетишини аниқ бўлиб бўлган. Бу ҳақида унинг ўзи ҳам бир неча бор таъкидлаб ўтди.

Захирада ўтириш учун уч марта ЕЧЛни ютдим”, - деб раҳбариятдан ва бош мураббийдан норози эканлигини яширмади.

Наваснинг хизматига ҳозирда кўплаб жамоалар қизиқиш билдирмоқда жумладан “Ювентус”, “Арсенал”, “Челси”, “Крус Азул”.

Кетиш эҳтимоли: “Арсенал”

2. Кико Касилья

 

Ушбу мавсум умуман имкониятга эга бўлмаган испаниялик дарвозабон “Реал”дан кетиши аниқроқ кўринади. Унга бир-қатор ўрта мийона клублар қизиқиш билдирмоқда. Касилья Куртуа келмасидан олдин жамоада иккинчи дарвозабон саналар эди. Зинедин Зидан вақтида Кико жамоадаги ўрнидан мамнун эди. Бироқ, ҳозир унинг қони қайнамоқда. Унинг кетиши жамоага таъсир қилмайди. Чунки, у тарк этса ҳам унинг ўрнини украиналик ёш посбон Андрей Лунин боса олса керак. Қолаверса, жамоада Зиданнинг ўғли Люка Зидан ҳам бор. Қишда Флорентино Перес эътиборини дарвозабонларга қаратса ажаб эмас.

Кико Касильяга қизиқаётган клублар: “Эвертон”, “Эйбар”, “Реал Сосьедад”, “Фиорентина”, “Леганес”.

Кетиш эҳтимоли: “Реал Сосьедад”

3. Иско Аларкон

 

Хабарингиз бор, Иско яқин вақтлар ичида ОАВ “қаҳрамони”га айланиб қолди. Испаниялик футболчи жамоанинг муҳитини бузиш, можароларни келтириб чиқариш билан машғул бўлиб, ўйин бобида даражаси анча пасайиб кетди. Лопетеги кетганидан сўнг футболчининг руҳи пасайиб қолгани сезилиб қолди. Иско Сантьяго Соларидан норози эканлигини заҳира ўриндиғида ўтирганида ҳам тасдиқлаб ўтирибди. Қолаверса, у клублар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида ҳам тинч юрмади. У бир нечта жамоадошлари билан муддатидан аввалроқ кийиниш хонасига йўл олди. Кўрини турибдики, унинг жамоадан кетиши аниқроқ.

Искога қизиқаётган клублар: ПСЖ, “Ювентус”, “Манчестер Сити”, “Челси”, “Рома”.

Кетиш эҳтимоли: “Манчестер Сити”.

“Реал Мадрид”га келиши эҳтимоли юқори бўлган футболчилар.

1. Эден Азар (“Челси”)

“Челси”да жавлон уриб ўйнаётган футболчи ўз интервьюларида ҳам “қироллик клуби”га бўлган туйғуларини яшириб ўтирмайди. Белгиялик футболчи қишки трансферлар вақтида “Реал” томонидан сотиб олинадиган илк футболчи бўлиши мумкин. Чунки, “Реал”нинг ҳужум чизиғида муаммолар талайгина. Масалан, Гарет Бэйл гарчи Азарнинг қанотида ўйнамаса ҳам уэлслик футболчи ярим мавсумни жароҳатлар туфайли ўтказиб юборади. Бунга ўрганиб ҳам қолишган. Асенсио айнан Азарнинг қанотида ўйнайди Зидан кетиши билан футболчининг ўйинида пасайиш кузатилди. Солари уни заҳира футболчиси қилиб қўйди. Қолаверса, Азар келса Криштиану Роналдуни йўқлигини оз бўлсада билинтирмайди.

Трансфернинг тахминий нархи: 200 млн евро

2. Браҳим Диаз (“Манчестер Сити”)

Ушбу йигитчани “Реал”га келиши анча аввал ҳал қилиниб бўлинган деса ҳам бўлади. Гвардиола томонидан бироз қадирланмаган футболчи, “қаймоқранглилар” либосини кийиш эҳтимоли юқори. Ушбу трансфер 20 млн еврога амал ошади ва 19 ёшли футболчи дарҳол асосий таркибдан ўрин олиши кутилмоқда.

Трансфернинг тахминий нархи: 20 млн евро

3. Пепе (эркин агент)

“Реал”да ўйнашга улгурган португалиялик ҳимоячи бир-бўлса қишки трансферлар вақтида текинга келиши мумкин. Пепе бир мавсум “Бешиктош” сафида ўйнади ва ўз хоҳиши билан эркин агент мақомини олди.

Ушбу футболчи фаолиятини айнан ўзи севган жамоасида якунласа ажаб эмас.

 4. Жуниор Фирпо (“ Бетис”)

 

Испаниянинг ўрта мийона жамоасида тўп сўраётган испаниялик йигитча мадридликларни қизиқиш доирасига тушиб қолди. Келиш эҳтимоли кам бўлса ҳам Фирпо Марселога ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Ҳозирда, “Реал”нинг чап қанотида муаммолар талайгина балки, Флорентино Перес ушбу футболчини сотиб олиб, Соларининг жонига оро бўлар.

Жуниор жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Трансфернинг тахминий нархи: 50 млн евро

5. Эдер Милитао (“Порту”)

Хабарингиз бор, жорий мавсум “Реал”нинг ҳимоя чизиғи бироз оқсаб қолмоқда. Баъзи вақтларда, Серхио Рамоснинг ёши панд бериб қўйса, гоҳида Вараннинг ўз бошимчалиги, Марселонинг чарчаб қолиши “Реал”нинг гол ўтказиб юборишига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун, раҳбарият янги иқтидорларни излаш пайига ўтди. Шулардан бири, Милитао 20 ёшли ҳимоячи ўзининг ҳаводаги курашлари билан, қатъиятли ўйини билан скаутларни назарига тушиб қолган.

Айнан, қишда “Реал” ушбу футболчини жамоага олиб келишни режалаштириб қўйган. “Порту” ҳам ушбу футболчини мўмайгина пулга пулашга қарши эмас.

Трансфернинг тахминий нархи: 50 млн евро  

 Аброр Эшонхонов

Манба: Stadion
Киритилди: 20:06, 30.12.2018.
Ўқилди: 29840 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.