Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Четдан туриб гапириш

Баҳо:
+ | -

Ушбу мақоламни бошлашдан олдин сизларни, аввало, урф бўлиб қолган янги йил байрами билан табрикламайман. Асло, бундай қилмайман. Одатни назарга илмайман. Куррамизда оддий бир қиш кунида бошланувчи Янги йил ҳисоби билан сизларни табрикламайман. Нима учун? Бу йилги футбол мавсуми ортда қолган бўлса, беш кундан кейин юртимизга янги йил кириб келса, Сиз, азизларим билан 2018 йили бошқа учрашолмасак, сизни Сўз билан сиртдан нечун бағримга босмайман? Чунки... чунки бошқа гап бор. Футболимизда куз тугаб қиш уйқуси бошлангани йўқ. Футболимизда бу йилни кабиса йили деб биламан. Жўжани санаш январга қолган, январда бўлади. Худо хоҳласа яхши бўлади. Кейин мавсумга, Осиё кубоги жанглари билан тугаган, яхши тугаган мавсумга, бир йиллик футбол ҳаётимизга якун ясаймиз. Асосий, якуний синов бошланишига 8 кун қолди.

ТЕРМА ЖАМОА МАДҲИ
Футболимиздаги барча воқеаларга, чемпионатимизга, форматимизга, яшил ё сариқ, ё майса, ё ажриқ майдонларимизга, афсоналаримизга, гўдакларимизга ё ўрнакларимизга, раҳбаротга, ахборотга, нуқсонларимизга, тўқ сонларимизга, хуллас футболимизнинг барча жабҳасига, аввало термамиз кўзгусида акс эттириб, сўнгра термамиз фойдасини ўйлаб, ундан кейин яна термамиз равнақини ўйлаб, эртани кўзлаб баҳо бераман.

Бизда ЖЧ-2014дан кейин Италия термасида бошлаган ўз ишини “Челси” фойдасига ташлаб кетган Антонио Контени ёки ЖЧ-2018дан олдин, уч кун олдин Испания термасида бошлаган ўз ишини “Реал” клубини деб ташлаб кетган Хулен Лопетегини ҳеч ким оқламайди, уларни ҳеч ким ёқламайди. Бизда ҳамма термани дейди. Терма деганда барча ҳамма нарсани: гинани, ўринли аразни, сафдаги маразни, дилдаги ғаразни, рақиб сўзини, маккор кўзини, ҳатто ўз ўзини унутади. Терма учун хизмат қилишни, термада ўйнашни, терма билан бирга бўлишни, елкадош бўлиб кундай тўлишни, шарқираб тошишни барча орзу қилади.

РАШҚ ҚИЛИШ
Термамизни ҳамма нарсадан устун қўямиз. Ман бир қария, 40 йилдан бери ўзгармас ўша-ўша ишқибозман. Гўё ситилган эски бўзман. Мендек “эски дўппи” шунчалар эскириб кетганки, ҳалигача газета ўқиб юрибман (айпон-майпонми ё сенсор-менсорлар бетини силаб-сийпалашни билмайман. “Дилбузарим”, ”диливизорим”, яъни ТВ қутиси ҳам бузилиб қолган-да). Шунинг учун олдингизда узрлиман. Фақат ўқиганимни чайнайман. Сиз буни сезиб қолгансиз, шекилли. Нима ўқимай, уни термага боғлаб ўқийман, уни терма қозиғига арқонлаб қўяман. Ҳамма ўқиганларимни шундай қиламан. Шу кунлари жуда баҳтли ишқибозман. Олдинги пайтларда терма жамоам, юртим жамоаси ҳар гал бирор кимсанинг манфаат оёқлари остида қолиб кетар эди. Бошқаларни гапирмайман. Ҳатто, Абрамов ҳам Доҳага Олим Навкаровни олиб кетиб, термани эмас ўзини, Олимни ўйлаган эди. Илгари шундай пайтларда суюклигимни бировнинг қучоғида кўргандек бўлардим. Ҳозир терма меники, сизники, уники. Ҳаммамизнинг шаънимиз. Шуни сезяпман. У ҳеч кимнинг “ётоғига кириб кетмайди”. Ҳамма унга ўзида борини бермоқда. Ҳамма уни дилдан ардоқламоқда. Мана шу ўзгариш туфайли натижа қандай бўлмасин ОК-2019 олдидан Умидни ҳам, Омонни ҳам, Диёрни ҳам сиртдан туриб (газета сиртидан, Сўзлари ичидан олиб) бағримга босаман.

ОРҚАГА ҚАЙТИШ ТАРАФДОРИ
Биродар Абдураимов берган хос-суҳбатларини доим қизиқиб ўқийман. Сеулга термамиз кетиши олдидан Рустам Акрамов бош мураббийга, ғалабамизга ишониб (аслида, мутахассис сифатида бунга ишонмаса-да), термамизга оқ йўл тилаган эди. Ўша ўйинни ютқазган эдик (1:2). Акромов барча мақтовларга жўр бўлган эди ўша ўйиндан олдин. Ундан жиддий гапни кутмайман. Абдураимов бир суҳбатда ўша бош мураббийга ишонмаслигини, у аслида мураббий эмаслигини очиқ айтган эди. Шунинг учун, кескин фикрлари учун суюкли афсонамизни муҳбирлар камдан кам суҳбатга тортишади.

Абдураимов “Пахтакор” клубида ўзига хос, ўзига мос бир лавозимда ишлар экан. У киши кўнгли тўқ, ўзи тўқ инсон. Клуб таркибига суқулиб кириб олмаган. Обрўсини билади. “ФЭ” таҳририяти нима қилиб бўлса-да, футболимиздаги ислоҳатларга қаршилик қилсам дейди, шекилли. Камчилик топсам дейди, шекилли. Топиб, чемпионатни эски форматга қайтарсам дейди, шекилли. Бу гал таҳририятга Абдураимовнинг кескин, очиқ гапириши қўл кеб қолибди (“ФЭ” №100. 8-б). Ҳеч кимнинг қўлида қўғирчоқ бўлмас, қўлга қўнмас Абдураимовнинг самимий, соддадил норозилигидан усталик билан фойдаланиб қолишибди. “Биз бошқалардан 11 очкога олдинда эдик. Кейин очколар кесиб ташланди. Бундай ҳолат яна қаерда бўлган? Бундай чемпионатни нима кераги бор? “Пахтакор” 3-ўринга тушиб қолди. Бундан кўзланган мақсад нима эди?” деб, футболимиз афсонаси кескин тарзда форматни қоралади. Кейин “Мен буни тушунмадим” деб қўшиб қўйган. Мен ҳам Абдураимовни тушунмадим. Биродар-оғамиз “Пахтакор” тизимидан ташқарида қолиб кетганида, бирор бир бойдан-бой клуб манфаатини эмас, бутун Футболимиз равнақини ўйлаб янги формат мақсадини тушуниб турган бўлармиди ёки ўшандаям тушунмасмиди?

Биродар-оға, шунчалар оқ кўнгил бўласизми? Бугунги “Пахтакор” биз билган Раҳматуллаев, Таджиров, Беляков, Азизхўжаев, Моторин, Красницкийлару Келлер “Пахтакор”и эмас. Арвеладзе ва Шодиевлар “Пахтакор”идир. Унинг тизимида ишлаб нимага дохил бўлмоқдасиз? Яхшиликками ё “Насаф”ни қийратиб ташлашгами? Бугунги “Пахтакор” барча клублардан молияси билан кучлироқ бўлган, барча қулайликлар қуршовида, ардоғида бўлган, энг кучли легионерлар эвазига кучли таркибга эга бўлган клуб ҳисобланади. Ушбу жамоа мураббийлик маҳоратисиз, изланишлар қилмасдан олтин медалга эга чиқсинми? Футболчилари матонат кўрсатмасдан, машаққатсиз, зўриқмай ўйнаб кўпроқ очко териб олгани эвазига йил сайин доим чемпион бўлиб юрсинми? Унда чемпионат ўтказиб мақамиз. Мавсум бошиданоқ олтин ва кумушларни топшириб қўя қолайлик. Икки давралик тизимда Бронзамат ўтказиб қўя қолайлик.

ТЕРИМЧИЛИК ХАЛТАСИДАН ҚУРУҚ ҚОЛГАНЛАР
Биродар Абдураимовга шу нарса керакми? Шундай қилсак, орқага қайтсак, футболимиз даражаси ўсадими? Бу йилги янги форматгача шундай бўлиб келган. Натижани биласиз. У ҳаммага маълум. Бугун термамиздаги футболчиларимиз даражасига ўзингиз баҳо бериб турибсиз. Термамиз таркибига кирган 23та футболчимиздан биронтаси Европа даражаси тугул Осиё даражасида ҳам порлаб ўйнай олмаган. Купер шундай жамоа билан ишламоқда. Масалан, Непомняшчий юртимизда ишлаганида ўзбеклардан Роже Миллага ўхшаган биронта ўйинчини тополмай Россияга қайтиб кетган эди. Эктор Купер борига шукр қилиб, бугунги юртимиз йигитлари билан иш-ла-моқ-да.

“Пахтакор”чилар пахта даласига чиқиб ҳашар қилиб турадиларми дейман, гоҳи-гоҳида. Шунинг учун теримчилик қилиб, пахта эмас, кучсизларни ютиш эвазига халтага очко териб олиб, чемпион бўлиб юришни хоҳлашар экан-да. Юзма-юз тўқнашувда бор йўғини жангга ташлаб билмай, сўнги сониягача жанговор ўйнаб билмай биринчи бўлишни “Пахтакор”га ким қўйибди. Энди бундай бўлмайди. Икки марта темир йўлчиларга юзма-юз жангда ютқазиб, айбни форматга тўнкаб қўйганимиз учун, аниқ-таниқ айбдорни оқлаганимиз учун Кубокдаям финални бой берганмиз. Абдураимовнинг “Ҳайронман, нега ўшанда ютқазиб қўйдик?” деб айтган гапи тагида нима гап бор? Ўйиндаги камчиликларни кўрсатиб бериш, уларни тан олдириш қийин иш-да. Ҳаммасига айбдор бўлган бош мураббийни оппоғим деб билиб, “Очколарни қирқиб ташлаган” форматни қоп-қора деб айтиш осон иш. Раҳбарларга ёқар иш. Бойга боқар иш.

ТТЗда бўлиб ўтган ўша ўйинни эслаб кўрайлик. “Пахтакор” майдон марказини ҳам, ўйин назоратини ҳам рақибга топшириб қўйган эди. Ҳужум бошлар экан, 3 ё 4-оширмадан кейин тўпни рақиб олиб қўя берди. “Локомотив” бу йил шериклашиб тўпни олиб қўйишни жорий қилган. “Пахтакор” тўпсиз ўйнашда ютқазиб қўйди. Шундай пайтда Шота алмаштириш билан ўйинни баттар қилди. Тўпсиз ўйнашни умуман билмайдиган Сергеевни майдонга ташлаган эди. Нега бундай тафсилотларни эсладим? Тўғри сўз Абдураимов нега форматни айблади? Қаёқдаги “қишлоқи” Бахтиёр ё водийлик Андрей олдида Европа ҳавосини олган Шота оқ билак зодагон одам-да. Уни уришиб, бир нимада айблаб бўладими?

Ислоҳотлар “мақсадини тушунмадим” деб айтган гаплари билан Шотани бошини силаган Абдураимов газета саҳифасида қай аҳволга тушиб қолди? Буни ўзи билармикан? Кейин ўзи яратган муносабатдан, янги форматга бўлган салбий муносабатидан ўзи жабр кўрмадими? Газетани яна ўқийман. Ажабланарли сўзлари бор. Арвеладзе яратган мураббийлар штабидан “улар ўзларича осмонга чиқиб олишган” деб, “биз футбол нималигини билмайдигандек, бирор масалада биз билан маслаҳат ҳам қилишмайди” деб нолишига йиғлайми, кулайми? Айбдор ёнини олиш, уни оқлаш, кетини кўтариш, форматни қоралаш оқибати эмасми бу ҳол.

ГАП-СЎЗИ САРВАТЛИ ОДАМ
Биродар-оға, сизга қолса, ЖЧ саралаш ўйинларини ҳам икки давралик очко териб ғолиб бўлиш турнирига айлантириб қўяр эдингизми? Кулгили гап бўлдими? ЖЧ саралаш ўйинлари уч босқичли, буни биласиз. Ҳар гал 0 очкодан турнир бошланади. Бизнинг форматимиз бўйича ҳам олтин очколарни олиб ташлаб, ҳар бир босқич 0 очкодан бошлансинми, дейман. Биродар-оға, бугунги форматдаги мажбурий, вақтинчалик чораларимиз айни “Пахтакор” мисолида ўзини оқлади. Буни инкор этманг. “Пахтакор” чемпион бўлишни истаса, киссани қаппайтирган ҳолини уч пул, очко халтасини дўппайтирган чоғини бир пақир санаб юзма-юз жангда рақибини ғажиб ташлаши керак бўлади. Бу йил бундай бўлмади. Футболчининг даражаси жанговор ўйинларда, ҳаёт-мамот тўқнашувларда, кучли рақобат бор жойда ўсади. Фармат орқали шунга эришмоқчимиз. Сиз равнақ йўлини тўсманг. У ҳам тўсмасин.

Тушунинг, терма жамоамиз олдидаги ҳар бир ўйин сўнги жанг қаторида ўтади. Арвеладзе буни эплай олмас экан. Икки тайм давомида ўйинга ўйин қўша олмас экан. Купер эплармикан, билмадим. Шота жамоа таркибини, ўйин ва машғулот ташкилини янгитдан тузиб чиқди. Ўзига хос ўйин тизимини яратди. Ҳужумкор ўйин тизимини. Лекин юзма-юз жангда ўйинни бой берди. Купер ҳам янги жамоани яратиб бормоқда. Ташкилий ишларни янгича қилмоқда. Юзма-юз жангларда уни энди кўрамиз. Купернинг юриш-туриши қуршовли, гап-сўзи сарватли. Шота ундай эмас. Келбати қуршоқ. Турбат замини бўшроқ одамга ўхшайди. Улар ҳақида бундан бошқа маълумот манбаъим йўқ. Эктор Купер берган хос суҳбатдан ўзи ҳақида ҳеч нарсани уқий олмадим. Унда-бунда кўриб қолганларимдан хулоса чиқариб ёздим.

Азизларим, аҳволимни, кечинмаларимни сизга Шота мисолида тушунтира олдимми? Шотани пайров қилганимдан мендан рози бўлсин. Шотани гапираману фикру ҳаёлим терма жамоамизда. Куперда. Биринчи ўйинни сабрсизлик билан, катта умид билан кутмоқдаман. 20 йилдан бери кутиб, муродимга, орзуимга етган пайтимдаман ҳозир. Илоҳим, кутганим пуч бўлмасин.

ОК-2019 финал ўйинларига 7 кун қолди.

Ҳурмат билан Ҳасанали-отангиз ёздим. 30.12.2018й.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:16, 01.01.2019.
Ўқилди: 4824 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.