Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Пахтакор-2011» — ўзбек футболининг келажаги

Баҳо:
+ | -

25-29 декабрь кунлари пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуаси футзал залларида 2011 йилда туғилган болалар футбол жамоалари ўртасида “Пахтакор 2011” турнир-фестивал ташкиллаштирилди. Мусобақада “Пахтакор-1”, “Пахтакор-2”, “Пахтакор-3”, “Локомотив-1”, “Локомотив-2”, “Локомотив-3”, “JFL”, “Интерспорт”, “Чиғатой”, “Динамо-ТТЗ”, “Спартак”, БЎСМ-16 футбол жамоалари иштирок этишди.

Бу ёш тоифадаги футбол жамоалари, аввалроқ, “Inter Cup” фестивалида ҳам иштирок этишганди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда кўплаб ёш футболчилар мухлис ва мутахассисларнинг назарига тушди. Қувонарлиси, бу ёш тоифасидаги жамоаларда ўзига хос иқтидорлар кўзга ташланди. Албатта, улар ўзбек футболининг эртаси, келажаги.

Бу галги мусобақада ҳам Пахтакор футбол академиясининг 2011 йилги футболчилардан иборат “Пахтакор-1” жамоаси (“Пахтакор А”) барча рақибларини мағлубиятга учратиб, фестивалнинг ўзига хос ғолибига айланди. Ёш мураббий Шоаҳмад Шокабиров бошчилигидаги жамоа ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғолиб чиқаётганини эътироф этиш керак. Ёш мураббийнинг жамоасида кўплаб иқтидорли тарбияланувчилар йиғилганини кўп мутахассислар таъкидлашади. Эътиборли томони, Ш.Шокабиров энг ёш мураббий десак адашмаган бўламиз. Эндигина 21 ёшни қаршилаган мураббий жамоаси билан барча турнир-фестивалларда ғолиб чиқди. Фурсатдан фойдаланиб ёш мураббийни суҳбатга тортдик.

— Шоаҳмад, аввало ғалаба билан табриклаймиз. Ўзингиз ҳақида маълумот берсангиз.
— Табрик учун катта раҳмат. 1997 йил февралида туғилганман. “Пахтакор” футбол академиясида 2011 йилда туғилган болалар билан ишлайман. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман. Дилшод Нуралиев қўл остида футбол сир-асрорларини ўрганганман. “Шайхонтоҳур” жамоасида 2-лигада тўп тепганман. Мураббийликни Бахтиёр Нуралиевга ёрдамчи бўлиб бошлаганман. Кейин, 2011 йилда туғилган болалар гуруҳини шуғуллантиришни ишонтириб топширишди.



— 2011 йилда туғилган болалар футбол жамоалари орасида жамоангиз ажралиб туради. Кўплаб футбол турнир-фестивалларида ажойиб иштирок этдингиз.
— Гуруҳимда кўп иқтидорли болалар тўпланган. Бундан жуда хурсандман. Ҳозирда 2011 йилда туғилган болалардан иборат “Пахтакор А” ва “Пахтакор Б” гуруҳларини шуғуллантираман. Ўзини кўрсатган болаларни “А” гуруҳга ўтказамиз, бу гуруҳда машғулотлар бироз кучайтирилган тартибда бўлади. Ўтган йили “Локо CUP” фестивалида ҳам барча жамоаларни мағлубиятга учратдик. Бу йили эса, барча мусобақа-фестивалларда ғалаба қозондик.

— Болалар билан ишлаш жуда масъулиятли, ҳам тажриба керак, бунда нималарга амал қиласиз?
— Тўғри айтдингиз, ёш болалар билан ишлаётганда мураббийнинг адашишга, ҳато қилишга хато қилишга ҳаққи йўқ. Ўзим ҳам худди шу ёшдан футболга келганман. Болани қандай тўп тепишга ўргатишни бошимдан ўтказганман. Бундан ташқари, интернетдан хорижлик мураббийларнинг машғулотларни қандай ўтказишлари ҳақида видеороликларни кўраман, ўрганаман. Кўпларини машғулотларимда қўллайман. Худо хоҳласа, жамоамдаги кўп болалардан умидим жуда катта. Улардан дунё миқёсидаги, Европанинг кучли жамоаларида ўйнайдиган ўйинчилар бўлишига, Ўзбекистон терма жамоаларида ўйнашларини орзу қиламан. Европа мамлакатларига бориб, ёш болаларни қандай шуғуллантиришларини ўрганишни мақсад қилганман. Уларда ёш болаларни шуғуллантириш, тайёрлаш анча олдинга ўтиб кетган. Дунё миқёсидаги ўйинчиларни етиштиришимиз учун, албатта, Европада қўлланилаётган сўнгги ютуқларни, қўлланмаларни тадбиқ қилишимиз керак.

— Келгуси ишларингизда сизга омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.
— Раҳмат.

Бахтиёр Абдуғафур тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:32, 04.01.2019.
Ўқилди: 4069 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.