Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Чемпион бўлмоқчимисан? Ҳамма ишни чемпионларга ўхшаб бажар!»

Баҳо:
+ | -

Бугун узоқ кутилган Осиё Кубоги бошланади. Ва ниҳоят! Катта мусобақа муҳитини ростакамига ҳис қиламиз. Бизнинг ўйинимиз бошланишига ҳали бир неча кун бор. Лекин ҳозирданоқ барча футболчи ва мураббийларнинг кўзида жиддий масъулият кўряпман. 

Купер кўп вақтини меҳмонхона лоббисида ёрдамчилари билан нималарнидир таҳлил қилиб ўтказмоқда. Олдиларида аллақанча қоғозлар, ноутбук. Баъзан соатлаб ўтиришади. Машғулотлар учун режа тузишади. Машғулот пайтида эса ёрдамчиларидан ташқари Купернинг ўзи ҳам анча фаол иштирок этади. Керак бўлса футболчилар билан бирга югуради, сакрайди, тўп тепади. Шунисига қойил қолдим. Умуман олганда, Куперни бир ажойиб жиҳати бор экан. Ўзини жамоадан алоҳида тутмайди. Масалан, самолётда учаётганда бизнесс-класс чипталарини рад қилиб, футболчилар билан бирга эконом классда учишни маъқул кўради. Меҳмонхоналарда ҳам ўзи учун футболчилардан алоҳида шароитлар яратилишини талаб қилмайди. Овқат пайти футболчилар нима еса шундан тановул қилади. Ўзини жамоанинг бошлиғи эмас, бир бўлаги сифатида ҳис қилади. 

Бугунги машғулотларда ҳам “Мистер” анча фаол иштирок этди. Дарвоқе, машғулотдан аввал бугун туғилган кунини нишонлаётган Ўткир Юсупов учун “жонли йўлак” ҳосил қилинди ва у “футболчиларга хос тарзда” табрикланди. Нимани назарда тутаётганимни ашаддий футбол мухлислари тушунишди, деб ўйлайман. 


Шунингдек, бундай “табриклаш”дан яқиндагина туғилган кунини нишонлаган Фозил Мусаев ва Марат Бикмаевлар ҳам “қуруқ” қолишмади. Бу жараён машғулотдан аввал футболчиларнинг кайфиятини анча кўтарди.



Лекин машғулотлар анча жиддий ўтди. Барча астойидил меҳнат қилди. Кейин кечқурун меҳмонхонада йиғилиш ўтказдик. Купердан тортиб жамоа администраторларигача барча қатнашди. Футболчиларга мусобақа олдидан руҳлантирувчи сўзлар айтилди. Биз бир жамоа эканлигимиз, бир жамоа сифатида ҳаракат қилишимиз зарурлиги, ғалаба қозониш учун барча ўз ҳиссасини қўшиши зарурлиги уқтирилди. 

Менга ушбу тадбирда янграган бир ибора жуда ёқди: “Чемпион бўлмоқчимисан? Барча ишни чемпионларга хос тарзда бажар!” Футболда майда нарсалар бўлмайди, деб кўп айтамиз. Ҳар бир жиҳат муҳим, ҳар бир жиҳатга жиддий эътибор қаратиш зарур. Нафақат футболчилар, жамоадаги барча – мураббийдан тортиб шифокоргача, менежердан тортиб администраторгача ўз ишини профессионал тарзда, чемпионларга хос равишда бажариши керак.

Шундагина биз чемпионликка эришамиз! Йўқ, эришмаймиз, ЧЕМПИОНЛАРГА АЙЛАНАМИЗ!

Манба: UFA
Киритилди: 06:32, 05.01.2019.
Ўқилди: 2879 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.