Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Андижон» янги футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бўлажак мавсумга ҳар қачонгиданда юқори кайфиятда тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси айни дамда йиғинни ўз қароргоҳида олиб бормоқда.

Машғулотлар Виктор Жалилов бошчилигида ўтказилмоқда. Режага кўра, бугун футболчилар тиббий кўрикдан ўтди. Эътиборлиси уларнинг орасида янгилар ҳам бор. Хусусан, сўнгги икки йилни Малайзия чемпионатида ўтказиб қайтган Бобур Акбаров яна жамоага таклиф этилди. Тажрибали ҳимоячи клуб раҳбарияти билан ўтказган музокарадан сўнг жорий мавсумни “Андижон”да бошлаши  аниқ бўлди.

Шунингдек сўнгги йилларни “Нефтчи”да ўтказиб келган қанот ярим ҳимоячиси Абдураҳмон Абдулҳақов ҳамда “Машъал” билан хайрлашишга қарор қилган ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Олимов “Андижон” жамоаси билан келишувга эришди. Ушбу футболчилар ПФЛ талабига биноан бугун тиббий кўрикдан ўтказилди.

Таркибни кучайтириш мақсадида ҳозирда яна бир қатор футболчилар билан музокара ўтказилмоқда. Янги футболчилар катта эхтимол билан жамоанинг Тошкентда бошланадиган йиғинига келиб қўшилади. Маълумот учун “бургутлар”нинг ўқув-йиғини  8 январдан пойтахтга кўчади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:57, 05.01.2019.
Ўқилди: 3550 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.