Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Булунғурда янги спорт иншоотлари фойдаланишга топширилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Республикамизнинг турли ҳудудларида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бунёд этилган янги спорт иншоотлари фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу каби замонавий спорт иншоотлари Булунғур туманида ҳам фойдаланишга топширилди. Тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабига янги 18х42 ҳажмда универсал спорт зали қурилди ҳамда “Мингчинор” ўйингоҳи капитал реконструкция қилинди.

Спорт иншоотининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Ш.Мўминжонов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори И.Мирзаев, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиевлар иштирок этди.

Фойдаланишга топширилган ушбу спорт иншоотлари келажакда ёшларни спортга бўлган қизиқишларини орттириб, уларни нуфузли халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишларида пойдевор бўлиши ҳамда тумани аҳолисини соғломлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Спорт иншоотини қуриш ва капитал таъмирлаш ишлари “Темир қалқон” МЧЖ томонидан амалга оширилди ҳамда муассаса Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан зарур спорт инвентарлари билан жиҳозланди.

Айни пайтда, спорт мактабида 23 нафар мураббийлар қўл остида 1000 нафарга яқин ёшлар 13 та спорт тури спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 19:12, 05.01.2019.
Ўқилди: 1574 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.