Осиё кубоги-2019 мусобақаси доирасида "С" гуруҳида 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Жанубий Корея терма жамоаси гуруҳ аутсайдерларидан бири Филиппинга қарши баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйин давомида кореяликлар хавфли вазиятларни кўпроқ яратишди. Филиппинликлар ҳам қараб туришмади: уларнинг бир нечта зарбалари хавфли чиқди. Ўйиндаги ягона гол учрашувнинг 67-дақиқасида Хванг Уй-Жо томонидан урилди.
Шу тариқа, Пауло Бенту шогирдлари 3 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.
Осиё кубоги-2019. "С" гуруҳи, 1-тур
Жанубий Корея – Филиппин - 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 67 Хван Уй Чжо.
Жанубий Корея – Ким Сеунг Гю, Ким Ен Гвон, Ли Ен, Ким Чжин Су, Ким Мин Чжэ, Ку Чжа Чхоль (Ли Чхон Ен, 64), Ли Чжэ Сон (Чжу Се Чжон, 86), Чжон У Ен, Ки Сон Ен (Хван Ин Бом, 58), Хван Уй Чжо, Хван Хи Чхан.
Филиппин – Фалькесгор, Альваро Сильва, Сато, Палла, Вудленд, Ингресо (Рэмзи, 75), Штраусс (Янгхазбенд, 89), Райхельт, Отт (Рид, 78), Шрек, Патиньо.
Огоҳлантиришлар: Ли Ен (25), Чжон У Ен (52), Райхельт (60), Ким Чжин Су (77), Шрек (88).