Республикамиздаги барча болалар-ўсмирлар спорт мактаблари томонидан қишки таътил пайтида ўқувчи-ёшларнинг вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт мусобақалари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Қашқадарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги мусобақалар спортни оммалаштиришга хизмат қилмоқда.
Хусусан, 5 январь куни Миришкор туманида 400 нафарга яқин ёшлар иштирокида волейбол волейбол мусобақаси ўтказилди.
куни Шаҳрисабз туманида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Болажон” спорт мусобақаси ташкил этилди. Беллашувларда 200 нафардан зиёд болакайлар 3х10м, 30м, 60м, 150 м, 200 м га югуриш, коптокча улоқтириш ва узоққа сакраш бўйича куч синашдилар. 11-,13-,19- ва 23- мактабларнинг жамоалари совринли ўринларни қўлга киритишди.
6 январь куни 1-4 синф ўқувчилари ўртасида ҳаракатли ўйинлар ва енгил атлетика бўйича туман биринчилиги ўтказилди. Мусобақаларда ҳудудда жойлашган мактаблардан 300 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Биринчи ўринни 45-мактаб, иккинчи ўринни 75-мактаб ва учинчи ўринни 70-мактаб жамоаси қўлга киритди.
7 январь куни Шаҳрисабз туманидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида мини-футбол бўйича туман биринчилиги бўлиб ўтди. 100 нафарга яқин болалар иштирок этган мусобақада 2-, 16- ва 45-мактаб жамоалари совриндорлар қаторидан жой олишди.
Китоб туманида кураш бўйича 2006-2009 йилларда туғилган ёшлар ўртасида “Темурбекнинг издошлари” шиори остида БЎСМ биринчилиги ўтказилди. Мусобақада 100 нафардан ортиқ ўқувчи қатнашди.