Футбол оламида шундай юлдуз футболчилар борки, уларни ҳатто 27 ёшида хам ҳеч ким танимаган, аммо тақдирнинг совғаси улар учун кечроқ келгандек гўё… Ҳозир ҳудди шундай кеч порлаган юлдузлар ҳақида.
Жексон Мартинес
Ҳозирда Хитой чемпионатида жавлон ураётган ҳужумчини ҳатто 27 ёшида ҳам ҳеч ким билмас эди. Сабаби шундаки, у бу ёшгача гоҳ Мексика, гоҳ Колумбия чемпионатларида тўп сурган. Кейинчалик «Порту» катта таввакалга қўл уриб, уни нақд 9 миллионга ҳарид қилади. Ажойиб мавсумлардан сўнг эса футболчини «Атлетико Мадрид» ҳарид қилади… Ҳозирда Мартинес Чин ўлкасида энг катта маош олаётган легионерлардан бири ҳисобланади.
Лука Тони
Бу футболчини кўпчилик жуда яхши эсласа ажаб эмас, Унинг ёшлиги ҳақида маълумотлар жуда кам. Сабаби Тони деярли 27 ёшга қадар иккинчи дивисион ёки аутсайдер жамоаларида тўп тепган. Унинг баланд бўйидан фойдаланиш учун аввалига «А серия»нинг ўртамиёна клуби ҳарид қилади. Сўнг «Фиорентина» уни қўлга киритади. «Фиоринтина» таркибида футболчи «А серия»нинг энг яхши тўп урари бўлади ва термага чақирилади. У Италия билан узоқ кутилган чемпионлик билан уйига қайтади. Кейин «Бавария»дан таклиф тушади. Тони «Бавария»га ўтганида унинг ёши 31 га қараб кетаётганди… Шунга қарамасдан, илк мавсумнинг ўзида Тони 39 гол билан «Бундеслига»да тўпурар бўлади
Диего Миллито
Бу йигитни эслаганда ҳамманинг кўз ўнгига Моуринёнинг «Интер» жамоаси келса, ажаб эмас. Сабаби жаҳон футболи ўша пайтгача Диего Миллито ким эканлигини яхши билмас эди.
Миллито аввалги қаҳрамонлармиз сингари 27 ёшгача икки дивизион вакилларида жон сақлаш учун курашадиган жамоаларда тўп тепади. «Геноа» сафидаги охирги мавсумида футболчи клуби учун кўплаб муҳим голларни уради ва омма эътиборига тушади. Кейинги мавсумда «Интер» уни 25 миллион эвазига сотиб олади. Клуб постига «Беназир» келгач, Диего ўзининг очилмаган қирраларини бирин - кетин намойиш қила бошлайди. Айниқса, ЧЛ доирасидаги учрашувларда ҳеч ким уни тўхтата олмайди. У финалда ҳам икки бор дарвозани ишғол қилади ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилади. Айнан ўша пайтда Миллито 31 ёшда эди.
Омад баъзан эрта, баъзан эса кеч келишига мана шу футболчилар ҳаёти далил бўла олади десак, адашмаган бўламиз.