Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Умид Аҳмаджонов Уммон билан ўйин олдидан Ўзбекистон МТЖ аъзолари билан учрашди

Баҳо:
+ | -
Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммонга қарши ўйин билан Осиё Кубогини бошлаши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.   Уммонга қарши ўйин олдидан бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Шаржа шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Умид Аҳмаджонов эртанги ўйин олдидан вакилларимизга омад тилар экан, Ўзбекистонда барча терма жамоанинг ғалабаларини интиқлик билан кутаётганини айтиб ўтди.

"Ўзбекистонда барча сизларга кўз тикиб турибди. Ҳар кунги машғулотларингиз, тайёргарлик жараёнларини кузатиб бормоқдамиз. Эртага чиройли ўйин намойиш қилиб, миллионлаб футбол мухлисларини, бутун ўзбек халқини хурсанд қилишингизни тилаб қоламиз. Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сизларга барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр. Бош мураббийнинг барча талабларини бажариб келяпмиз. Бундан бу ёғига ҳам бажаримиз. Ҳар бир ғалаба учун ЎФА томонидан мукофот пуллари ажратилади. Лекин бу асосийси эмас. Асосийси Ватан учун, ота-онангиз, яқинларингиз, халқингиз учун тўп суринг! Бутун фикру хаёлингиз фақат ғалабага қаратилсин. Чемпиион бўлиш вақти келди. Насиб қилса, Осиё Кубогини ўзимиз билан Ўзбекистонга олиб бориб, мухлисларимизни, халқимизни, муҳтарам Президентимизни хурсанд қиламиз. Мана шу мақсад йўлида барчамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - дея ўз фикрларини якунлади Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер сўзга чиқди: "Терма жамоа бир мақсад йўлида бирлашган. Ғалаба учун боримизни беришга тайёрмиз. Мукфот пуллари иккиничи даражали масала. Футболчилар терма жамоа таркибида биринчи навбатда Ватан учун тўп суришади. Умид қиламанки, барча ўйлаган мақсадларимизга биргаликда етамиз", - деди Купер.



Миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов эса футболчилар номидан сўзга чиқар экан, терма жамоа таркибидаги барча ўйинчилар Осиё Кубогида Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёр эканини айтиб ўтди.

Хабарингиз бор, 2018 йил якунларига кўра Одил Аҳмедов Йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди. Умид Аҳмаджонов учрашув сўнггида Одил Аҳмедовга "Йилнинг энг яхши футболчиси"га аталган совринни топширди.


Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 20:38, 08.01.2019.
Ўқилди: 5306 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик