Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Валидол тактикаси. Топқирлик билан қилинган ўйинчи алмаштирилиши ёҳуд кулиб боққан омад.

Баҳо:
+ | -

Анчадан буён расмий ўйинда майдонга тушмаган термамиз бугун катта куч билан жуда қийин кечган учрашувда иродали ғалабага эришди. Уммон термаси очиқчасига 1-рақамда ҳаракат қилди. Термамиз ҳам бунга монелик қилмади.

Бизникиларнинг биринчи голи олдиндан ишланган стандарт эвазига қўлга киритилганини дарров сезган бўлсангиз керак. Ўтказиб юборилган голимизда эса Уммон термаси ҳужумчиси деярли ярим метрлик офсайдда эди. Ҳакамлар бу хатоларини баҳсли пеналтини бермай ювиб юборишди десак, ҳақиқатдан бўлади.

Эктор Купер тактикасининг номини қўрқмай «валидол» тактикаси дея атасак бўлади. Сабаби, бу учрашувни валидолсиз кўриш жуда қийин бўлди. Тан олиш керак, бугун Купернинг заҳирадан жангга ташлаган футболчилари ўйин тақдирини ҳал қилишди. Тўгри ва ўз вақтида қилинган ўйинчи алмаштрилишлари бизга ўта муҳим уч очкони олиб келди.

Келинг, тан олайлик, бугун Нестеров ўзининг энг зўр учрашувларидан бирини ўтказди. У жамоамизни биринчи таймнинг ўзидаёқ бир неча бор юз фоизлик вазиятлардан очиқчасига қутқарди. Аҳир, бежиз айтишмайдику «Яхши дарвозабон - ярим жамоа» деб. Бугун Аҳмедовнинг ўйини олдида бош кийимимизни ечмасдан иложимиз йўқ. У ҳақиқий сардорларга ҳос учрашув ўтказди.

Бу турнирда фоваритларга осон бўлмаётганига қараганда, термамиз биринчи имтиҳонни аълога топширди. Бу катта турнир эканлигини ҳисобга олсак, бошланиши чакки эмас. Фақат, ўйин услуби устида кўпроқ ишлаш керак. Жамоамизнинг бундан кейинги учрашувларигача яхшилаб ўйлаб олиб, хатолар устида ишлашлари учун вақт етарли. Жамоамизга навбатдаги учрашувларда фақат ва фақат ғалабалар тилан қоламиз. Олға Ўзбекистон!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:26, 09.01.2019.
Ўқилди: 11230 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик