Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Эктор Купер: «Кейинги ўйинларда хатоларимизни тўғирлаймиз»

Баҳо:
+ | -

Акмал Эшонхонов

Шаржа шаҳридан махсус

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер Осиё Кубогидан ўрин олган Уммонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Уммон кучли ўйнади. Кўп вазиятларда тўпни рақибдан олиб қўйишга қийналдик. Икки хил тайм ўтказдик. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилгандик. Аммо иккинчи таймда устунликни рақибга бериб қўйдик. Уммон ўйинни назорат қила олди. Биз ҳудудларни ёпишга қийналдик, рақиб эса бундан унумли фойдаланди.

Лекин ҳисоб тенглашгандан кейин ғалаба қозонишимизга ишонч бор эди. Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандман. Терма жамоа аъзолари жисмоний жиҳатдан яхши формадалар. Шунчаки бугун биринчи ўйин бўлгани учун бир оз асабийлашдилар.

Биз ўйинда тўпни назорат қила олмаганимиз учун ҳам кўп югуришга, кўп куч йўқотишга мажбур бўлдик. Кейинги ўйинларда бу хатоларимизни тўғирлашга ҳаракат қиламиз. Гол киритилган вазиятда икки футболчи аъло даражада ҳаракат қилди.

Лекин мен ҳар доим жамоавий ўйинга эътибор қаратаман. Футболчиларга алоҳида баҳо бермайман. Ютса, бутун жамоа ютади.

Баъзи футболчиларни олдимга чақириб, уларга алоҳида кўрсатма беришим мумкин, лекин доимо уларни бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишга чақираман", - дейди Купер.

Манба: STADION
Киритилди: 23:14, 09.01.2019.
Ўқилди: 14005 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.