Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

“Спорт вазири кубоги”ни Чилонзор тумани ёшлари қўлга киритишди!

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Қишки таътил даврида ўқувчи-ёшларни ва маҳалла фуқароларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш мақсадида 2018 йил 25 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги таълим муассасаларидаги мавжуд спорт иншоотларида баскетбол, бадминтон, волейбол, стол тенниси ва мини футбол спорт турларидан “Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.

14 кун давом этган мазкур спорт мусобақаларида жами 9 400 нафарга яқин Тошкент шаҳар фуқаролари, шу жумладан 7 500 нафар ёшлар қамраб олинди.

Мусобақа Низомига кўра, жорий йилнинг 25-30 декабрь кунлари таълим муассасалари ва маҳаллалар босқичи, 2019 йил 2-5 январь кунлари туман босқичи ва 6-9 январь кунлари Тошкент шаҳар босқичи ташкил этилди.

Мусобақаларнинг асосий шаҳар босқичлари Тошкент шаҳрининг Учтепа, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида бўлиб ўтди.

Стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида Мирзо Улуғбек тумани 209-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Самандар Расулов, қизлар ўртасидаги баҳсларда Чилонзор тумани 178-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Лола Қаҳрамонхўжаева 1-ўринни эгаллади.

Бадминтон бўйича қизлар ўртасида 1-ўринни Чилонзор тумани 195-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Севинч Содиқова ва ўғил болалар ўртасидаги мусобақаларда Чилонзор тумани 195-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Муҳаммад Тўлқинов қўлга киритди.

Волейбол бўйича ўғил ва қизлар баҳсларида ҳам Чилонзор туманининг 90-умумтаълим мактаби жамоалари ғолибликни қўлга киритишди.

Баскетбол бўйича ўғил болалар ўртасида биринчи ўринни Олмазор тумани 233-умумтаълим мактаби жамоаси эгаллаган бўлса, қизлар жамоалари орасида Яшнобод тумани 61-умумтаълим мактаби жамоаси устунлик қилишди.

Мини-футбол бўйича Яшнобод тумани 227-умумтаълим мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритишди.

Умумжамоа ҳисобида 71 балл тўплаб, биринчи ўринни Чилонзор тумани, 2-ўринни 65 балл билан Олмазор тумани ҳамда 3-ўринни 58 балл жамлаган Яшнобод тумани ёшлари эгаллади.

Бугун, 10 январь куни Олмазор туманидаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари тантанали тарзда тақдирланди.

Ғолибларга “Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” ҳамда барча ғолиб ва совриндорларга вазирлик томонидан спорт сумкалари ва спорт экипировкалари топширилди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 08:00, 11.01.2019.
Ўқилди: 1586 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.