УЕФА 2018-йилнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Ушбу жамоа УЕФАнинг мухлислар томонидан ўтказилган сўровнома натижасига кўра, тузиб чиқилган.
Ушбу рамзий терма жамоага, дарвозабон: Марк-Андре тер Стеген (“Барселона”);
Ҳимоячилар: Марсело, Рафаэль Варан, Серхио Рамос (ҳаммаси “Реал”), Виргил ван Дейк (“Ливерпуль”);
Ярим ҳимоячилар: Нголо Канте, Эден Азар (иккиси ҳам – “Челси”), Лука Модрич (“Реал”);
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду (“Ювентус”), Лионель Месси (“Барселона”), Килиан Мбаппе (ПСЖ).