“Челси”, “Лестер” ва Германия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Роберт Хут фаолиятини якунлади.
Бу ҳақда германиялик футболчи ўзининг расмий Twitter’даги саҳифасида маълум қилиб “Дерби Каунти”га ўтмаганлигини ҳам тасдиқлади.
“Бу ёлғон, мен фаолиятимни якунлаганман! Шунчаки, йиғлаб интервьб беришни истамадим”, - деб ёзади Хут.
У “Лестер”да 2015 йилдан бошлаб 2018 йилгача ўйнади. 2015/16 мавсумда Хут “тулкилар” сафида Англия чемпиони бўлган.
Шунингдек, у “Челси” билан икки марта АПЛ чемпиони бўлишга улгурган. Лондон клубини тарк этгандан сўнг, Хут “Лестер”,“Сток Сити”ва“Мидлсбро”да ўйнади.