Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жалолиддин Машарипов: «Купер менга бир нарса айтди»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов МОҚ Матбуот ва медиа департаменти бошлиғи Зафар Имомхўжаевга берган интервьюсида Осиё кубогидаги биринчи ўйин, мураббий, яратилган шароитлар ва бошқа жиҳатлар ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди.

Уммонга қарши ўйин ҳақида

Мусобақадаги дастлабки ўйин ҳаяжонларга бой бўлишини олдиндан билгандик. Баҳсда асосий эътибор чиройли ўйинга эмас, нима бўлса ҳам ғалаба қозонишга, халқимизни хурсанд қилишга қаратилганди. Ғалаба мураббий Эктор Купер учун ҳам керак эди. Биз учун биринчи навбатда ғалаба эканлиги, ана шу орқали ўзимизга бўлган ишонч ошиши ҳақида мураббий тушунтириб берди. Ўйинни у қадар зўр ўтказа олмаганимиз, тўп назоратини ушлаб турмаганимизни биламиз. Лекин энг муҳими, ғалаба қозондик.

Купернинг услуби

Эктор Купер терма жамоамизда иш бошлаган вақтда ҳимояга асосий эътиборни қаратишни маълум қилганди. Кейин футболчиларимизнинг, айниқса ярим ҳимоячиларимизнинг тўп билан яхши муомула қилишини кўргандан сўнг ҳужумкор футбол кўрсатиш имконияти борлигини ҳам айтди. Ўзбек мухлислари ҳужумкор футболни яхши кўришларини тушунди. Анталиядаги йиғин давомида ҳам ҳужумкор футболга эътибор қаратдик.

Мураббийнинг индивидуал техникага бўлган муносабати қандай?

У бунга жуда яхши муносабатда. Менинг 6 ойлик дисквалификациям бўлганлиги сабаб, у мени «Пахтакор»даги ўйинларимни кузатди ва шу орқали терма жамоага чақирди. Миллий терма жамоада ҳам клубимдаги каби ўйин намойиш этишимни сўради. «Тўп йўқотишдан қўрқмагин» деб айтди. Бу албатта менда ўзимга бўлган ишончни кўтарди. Аммо, биринчи ўйинда натижа муҳим бўлгани сабаб ҳимояга ҳам ёрдам бериб турдим.

Яратилган шароитлар ҳақида

Бунгача терма жамоаларимизда кўп ўйин ўтказганман. У ёшлар жамоаси бўладими, миллий терма жамоа бўладими – хеч қачон бундай жиҳатлардан нолимайман. Асосий мақсадим – майдонга чиқиб терма жамоага ёрдам беришдир. Ёшлигимда миллий терма жамоа ўйинларини кўриб «хеч бўлмаса бир маротаба терма жамоа сафида ўйнасам» деган ўй ҳаёлимдан ўтарди.

Шу ергача етиб келдимми, энди баҳона қилиш керак эмас. Мақсадим – майдонда терма жамоага ёрдамим тегсин. Витаминлардан фойдаланмайман. Ҳали ёшман ва организмим жойида. Чакмайман, ичмайман. Либослар ҳақида гапирадиган бўлсам, бу катта аҳамиятга эга эмас. Асосийси мен терма жамоа либосидаман ва бундан жуда хурсандман. Шу сабабдан, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатгим келади.

Ички муҳит, режалар ҳақида

Миллий терма жамоадаги ички муҳит ажойиб. Биз бу ерда ака-укадекмиз. Одил ака, Анзур ака, Игнат ака каби биздан катта футболчилар ёшларга доим ёрдам беришади. Улар бизга доимо тўғри йўл кўрсатадилар. Асосий мақсадимиз – камида финалгача етиб бориш. Биз буни уддалай оламиз. Бунинг учун барча нарса етарли, мураббий ҳам тажрибали. Муносабатларимиз дўстона, ортиқча босим йўқ. Яратилган шароит, муҳит учун ЎФАга, унинг ходимларига раҳмат айтаман. Биз қўлдан келганича ҳаракат қиламиз ва ўз мақсадимизга эришамиз.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 16:13, 12.01.2019.
Ўқилди: 14737 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.