Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Питер Хюйстра: «Пахтакор» «Аякс», «Фейеноорд» ёки «ПСВ» каби гранд клублар даражасида эмас»

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор” клубида бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бораётган голландиялик мутахассис Питер Хюйстра куни кеча машхур голланд нашри Voetbal Zoneга интервью берди.

Интервью давомида Голландия терма жамоасининг собиқ аъзоси Ўзбекистондаги фаолияти ва “Пахтакор” ҳақида тўхталиб ўтди.

- Менга Ўзбекистон анча маъқул келди. Мамлакат ва бу ернинг одамлари жуда манзур бўлди.

Қолаверса, миллий чемпионат савияси ҳам ёмон эмас. “Пахтакор” ва “Локомотив” каби клублар Голландия миқиёсидаги клубларга яхшигина рақобат хосил қила олади, деб ҳисоблайман.

“Утрехт”, “АЗ” ва “Витесс” каби жамоалар билан савиямиз бир хил десам хато бўлмайди. Қолган ўзбек клублари голланд Эредивизиясида нисбатан пастроқ ўринлардан жой олишган бўлар эди.

“Пахтакор” клуби айни пайтда тўғри йўлдан бормоқда. Бу ерда яхши даражадаги клуб шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Тўғри, ҳали “Аякс”, “Фейеноорд” ёки “ПСВ” каби гранд клублар даражасида эмасмиз.

Лекин клуб инфратузилмасини секин-аста яхшилаб боряпмиз. “АЗ” клуби яқинда Европа Лигаси доирасида Қозоғистоннинг “Қайрат” клубига имкониятни бой берди. Холбуки, биз мазкур жамоани йиғин пайти осонгина мағлуб этган эдик, - деди мутахассис.

Питер Хюйстра ўз вақтида “Гронинген”, “Твенте”, “Глазго Рейнжерс” каби клублар ва Голландия терма жамоаси сафида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида фаолият олиб борган.

Манба: PFL
Киритилди: 16:16, 12.01.2019.
Ўқилди: 7459 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик