Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Винисиус жамоадаги рақамини ўзгартирмоқчи.
18 ёшли бразилиялик футболчи 11-рақамда тўп сурмоқчи. Футболчи Гарет Бейл жамоани тарк этса унинг рақамини олиш истагида.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус “Реал”нинг ёшларида айнан шу рақам остида тўп сурган. Ҳозирда у “Реал” таркибида 28-рақамда ўйнамоқда.