Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сиз билган футболчиларнинг сиз билмаган хасталиклари

Баҳо:
+ | -

Беморлик- бу инсоният учун доимо ёқимсиз ҳолат, лекин, замонавий футболда шундай футболчилар борки, мана бир неча йиллардан бери сурункали касалликлар билан олишиб келмоқдалар. Ҳозир шу ҳақида

Тим Ҳовард

Кўпчилик бу номни эшитиб ҳайрон қолган бўлса керак, лекин шундай. Маҳоратли дарвозабон Турете(ёки Торете) синдроми билан туғилганига ишониш қийин. Бу синдром билан туғилган болалар мулоқот чоғида гап тузишга жуда қийналадилар, уларнинг юз ифодаси бетиним ўзгариб туради ва гоҳида соатлаб битта сўзни айта олмай, дудуқланиб қоладилар. Энг ачинарлиси шундаки, бу синдромни енгиш учун йиллар керак бўлади.

Тим берган интервьюларидан бирида мактабда бир неча бор шу синдром сабабли кўп болалар унинг устидан кулганини айтиб берган эди…

2003-йилда «Қизил иблислар» сафига келиб қўшилганида Британия матбуоти унга ишончсизлик билан қараган эди. Шунга қарамасдан, Ҳовард «Манчестер Юнайтед»да 3 та ажойиб мавсумни ўтказади ва мухлислар ишончини тўлиқ оқлайди.

Ҳозирда ушбу синдром билан оғриган инсонлар учун ёрдам кўрсатадиган фонднинг эгаси ҳисобланадиган қаҳрамонимиз, нафақат футбол оламида, балки умуминсоний қадриятлар борасида ҳам барчага ўрнак бўла олди.

Даррен Флетчер

«Манчестер Юнайтед»нинг яна бир собиқ ўйинчиси 2008-йилда ошқозонида яра пайдо бўлганини билиб қолади. У буни деярли 3 йил ҳаммадан яшириб юради. Бу вақт мобайнида ресторанларга бормас, узоқ давом этадиган йиғилишларда ҳаммадан аввал кетиб қоларди. Унинг касаллиги ҳақида тасодифан хабар топган Алекс Фергуссон унга зудлик билан даволаниши кераклигини айтади. 2011-йилда бўйи 1,85 см,вазни 81килограмм бўлган Флетчер 19 килограмм вазн йўқотиб, 62 килограммга тушиб кетади. У тез дармонсизланиб қолар, машғулотлардан сўнг тикланишда қийналар эди. Охири футболчи жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлади. 2011-йилнинг охирларида Дарен 2 та операцияни ўтказади. Орадан бир йил ўтгач, яна катта футболга қайтишнинг уддасидан чиқади.

Начо Фернандеc

«Реал Мадрид»нинг кўп сонли ашаддий мухлислари Начонинг 12 ёшидан бери қанд касаллиги билан оғриши ҳақида, эҳтимол, билишмаса керак. Фернандесда бу xасталик аниқланганида даволовчи шифокори футболчи учун бу касаллик ортиқча xавф туғдирмаслигини айтади.

Бечора Начо, мана бир неча йиллардан бери ўта қаттиқ режимда диета ушлаб келади. У ҳазил аралаш: «Менинг энг яқин жамоадошим бу – инсулин. Чунки у мен билан ҳар доим бирга»,- дея изоҳ қолдирганди Твиттердаги саҳифасида. Ҳозирда футболчининг ўз диетологи ва шахсий шифокори мавжуд. Улар Начонинг организмини доимо кузатиб боришади ва бир ҳафталик таомномасини олдиндан белгилашади. Шу сабаб Начо кўпинча клуб базасида овқатланмайди ва ресторанларга жуда кам боради, лекин шунга қарамасдан у юқори формада ўйнаб келмоқда.

Инсон агар ўз касбини севса, унга масъулият билан ёндошса, ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўта олади.Матонатли шу йигитлар сўзимиз исботи бўла олади

Я.Ў

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:06, 12.01.2019.
Ўқилди: 9485 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.